Башардур турфа хил, ранглари бошка, Сўзлари бошкадир, йўллари бошка. Сийрати бошкаю, суръати бошка, Шайтонни танимай баъзан сизладим, Одамлар ичидан инсон изладим. Онани ўкситиб огримас кўнгил, Дунё деб аразда опа-ю, сингил, Отага тош ушлаб турибди ўгил. Забунлар холига дилдан бўзладим, Одамлар ичидан инсон изладим. Ошиклик сохтадур, севги омонат. Мухаббат оввора, гурур хижолат, Етимлар хаккига кўрдим хиёнат, Уларни бир эмас, э вох юзладим, Одамлар ичидан инсон изладим. Дунё бонг уради: одам савдоси, Гиёхванд, ОИТС – аср вабоси. Хор этур уларни нафснинг балоси, Хатонгни тузат деб ибрат сўзладим, Одамлар ичидан инсон изладим. Ёлгонлардан нечун ёнмайди замин? Махва