Туйингизда булолмадим, булганлар бор, ёр-ёр Ок либосда куролмадим, курганлар бор, ёр-ёр Мен гамга-ю кувончларга тулганлар бор, ёр-ёр Куёв боши осмон булди, осмон булди ёр-ёр. Чимматларда кетурсизми ёр - минг йиллик урф ила, Калбингизни беркитибсиз очиб булмас кулф ила... Армонларим битар булдим ох, азобли лутф ила, Мухаббатим сарсон булди, сарсон булди ёр-ёр. Бу кун менга вайронадир кошона хам, ёр-ёр Бунчалик шур булмаса бу пешона хам, ёр-ёр Сиз учун хуб ясатилди гушанга хам, ёр-ёр Менинг кунглим яксон булди, яксон булди ёр-ёр ! Хайрлашмок осон эмас мен-чун энди, ёр-ёр Узокларга кетдингиз-ей нечун энди, ёр-ёр Кизлар айтган ёр-ёр тинди, улан тинди, ёр-ёр Сизга кетмак осон булди, осон булди ёр