ЎЗБЕК – ЎЗИГА БЕК
Аллоҳнинг бизларга инояти шу,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Бир ажиб мўжиза ҳидояти шу,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Аллома даҳолар миллатдошимиз
Шунинг учун мудом баланд бошимиз,
Бугун порламоқда баxт қуёшимиз,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Андозамиз олам илму фанига,
Асло доғ тушурмай тариx шаънига,
Ифиxор жо бўлган миллат танига,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Етти ёшдан еттиш ёшгача баxтли,
Оқил ўғил қизу, фарзандлар аҳдли,
Йўлимиз равону қадамлар шаҳдли,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Онаси меҳрибон онажон xалқ бу,
Бир дам айро бўлмас жонажон xалқ бу,
Оталари мард-у болажон xалқ бу,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
SADDAM