Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Хизматчига қобилиятидан паст маош тайинлаш ёки ишчига махоратига яраша хақ бермаслик диндан эмасдир! Гарчи бу икки томоннинг қатъий келишуви асосида юзага келган бўлса хам. Чунки ночорнинг хохишида хуррият танқис бўлади. Унинг зохирий розилиги, бошқа йўли бўлмаган мухтожнинг итоатидир. Бериладиган маош қилинган мехнатга яраша бўлиши вожиб. Аллох таоло: "Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар", дейди. (Шуаро сураси, 183-оят).