Кулок солинг дустлар шу сафар,
Унутилсин бари дард, азоб.
Шукр дейлик, туриб тонг сахар,
Яхшиликка ёзилар савоб.
Пули йукни назарга илмай,
Даврамизга кушмадикми ё?
Яна кимни ранжитдик билмай,
Дейдилар-ку бу кайтар Дунё!
Кимларнидир гийбат килибон,
Гунох килиб куймадикмикан?
Кечирмаса гар уша инсон,
Аллохим хам кечирмаса экан?
Эзгуликни барпо этайлик,
Ёмонликни юктирмай дилга.
Яхши инсон булиб кетайлик,
Бу дунёдан сунгги манзилга