БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН...
Кунлардан бир кун устозим билан яккама-якка қолдик. Шунда бошқа пайтда беролмайдиган саволимни секингина сўрадим:
-Устоз, баъзида уйқу зўрлик қилиб, бомдод намозига туролмай қоламан. Одобсизлигим учун кечиринг-у, сизда ҳам шундай бўлиб турадими?
-Мен охирги 25 йилда бирор марта ҳам бомдод намозига ухлаб қолганим йўқ, – деб жавоб бердилар устоз.
Ҳайратланиб сўрадим:
-Наҳотки бунинг иложи бўлса? Илтимос, устоз, менга ҳам бунинг йўлини ўргатинг!
Устоз гап бошладилар:
-Тасаввур қилинг, ухлаб ётганингизда бошингизни устига сиз қаттиқ ҳурмат қиладиган жуда катта лавозимдаги давлат раҳбари келиб, “тез ўрнингиздан туриб, МЕН УЧУН 15 дақиқ