Размерлари ўзгариб
Бораяпти қизларни.
Кундан кунга кийими
Торайяпти қизларни.
Озиш керак экан деб,
Бир биридан ўтяпти
Хатто бази бирлари
Гугурт чўпга етяпти
Юришлар хам бўлакча,
Дахшат қадам ташлашлар.
Қош чимириб, лаб буриб,
Сузилиб сўз бошлашлар. Сумкачалар ичида,
Атир уппа бўёғи,
Мини юпка тагида,
Акарачка оёғи.
Енгсиз кўйлак остидан
Ялтирайди билаклар.
Кўриб қадди қоматини,
Қалтирайди юраклар.
Юрагимда ғалаён
Бошланади баъзида.
Уйланганман лек, кўзим,
Шу қизларнинг изида.
Қарамайман дейману,
Мажбур қилар қарашга.
Ботинаман нихоят,
Адресин сўрашга.
Эҳ, гапирсам гапим кўп,
Қизлар хафа бўлади.
Эрга тегса билмайман ,
Улар нима қилади.