❤Сени ким деб атай, кимсан мен учун?
❤Тақдир менга берган мукофотмисан?
❤Ҳаёт йўлимдаги синовлар учун,
❤Пешонамга битган синоатмисан?
❤Кимсан? Гуноҳимми ёки савобим?
❤Бетоқат қалбимга ширин азобсан.
❤Юрагимдан чиққан фиғоним-оҳим,
❤Телба бир бандага балки жазосан?
❤Гоҳи яқинимсан қон-томиримдай,
❤Ширин жонимдан ҳам устунсан гўё.
❤Гоҳи эса қочдим кўриб ғанимдай
❤Хаёлмисан, билмам, тушми ё рўё?
❤Изларинг ахтариб юрар йўлимда,
❤Жавобсиз саволлар чарчадим, толдим.
❤Кўзларинг кўзимда, сўзинг сўзимда,
❤Ахийри мен сени ЎЗИМДА топдим.
❤Ахир сен бу менсан, сен менга керак,
❤Руҳим, жоним, танам, юзим, кўзимсан,
❤Питирлаб бағримда гурс урган юрак,
❤Яхшидир, ёмондир айтган сўзимса