Дунёдаги энг катта фаввора ўзбекча мусиқага "рақс тушди"
Дубайдаги Палма сунъий оролида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фаввора-шоу бўлиб ўтди.
Шоу 2 ва 3 сентябр кунлари ҳам маҳаллий вақт билан соат 20:00дан кейин такрорланади. Бу – Дубайдаги ўзбекистонлик тадбиркор очган “Zor” ресторанининг ташаббуси.