❤❤ОТА-ОНА БОFБОН ЭКАН❤❤
Умр бир боғ, ота-она
Боғбон экан, жигарларим
Фарзандлари бахтин ўйлаб
Гирён экан, жигарларим
Тирикликда кўрса-кўрди
Меҳнатлари мевасини
Кўрмаса, қолди изим
Деб шодон экан, жигарларим
Ўтди-кетди икки азиз
Ҳукми бу тақдири азал
Боғбони йўқ боғ ҳувиллар
Ёмон экан, жигарларим
На из бўлдик уларга биз
Кўрдилар қай бир мевамиз
Ўтганларга бари рўй-рост
Аён экан жигарларим
Дуо керак Фердаз биздан
Аҳиллигу силаи раҳм
Бу дунё у дунё учун
Имкон экан, жигарларим
Бас гина, бас кудурат бас
Ёқмас Худойга бул бари
Ким Худога ёқмабдир
Ул нодон экан, жигарларим