Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ раҳматни юз қисмга бўлди. Ўз ҳузурида тўқсон тўққиз қисмини тутиб қолди. Ерга бир қисмини нозил қилди. Ўша қисмдан махлуқотлар бир-бирларига раҳим қиладилар. Ҳаттоки от ўз боласига мусийбат етказмаслик учун туёғини ундан кўтаради», деганларини эшитдим».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Манба: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам / Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси, HilolNashr, Т. 2016