💝Маъюс кӯзларини яшириб БЕГИМ,
Ховли чеккасида ӯтирар хаста.
Хали сиз яшайсиз келади дегим,
Менга у қарайди жилмайиб аста.
💝Дардини билдирмай тўсиб юзини,
Елкаси учади хасрати тӯлиб.
Соғиниб қумсайди босган изини,
Кундан кун бормоқда вужуди сўлиб.
💝Ўксиманг Аллоҳни айтгани бӯлар,
Тақдирда борини кӯрамиз бирга.
Бир куни албатта бизга бахт кулар,
Мойчечак тергани чиқамиз қирга...
💝Ӯғлимни бағрига босиб ӯтган кун,
Сенга қолдиряпман турмуш ташвишин.
Жон Болам солиҳ бӯл иймонинг бутун,
Васият қиляпман Аллохнинг ишин.
💝Ӯғилчам тушуниб қолганмикин Оҳ...
Бешикда ётибди, уйқуда ширин.
Кулиб термулади фарзандига гоҳ,
Вужудин енгмоқда дарди яширин...
💝Тонг сахар БЕГИМни уйғондим қучиб,