Сиз нурсиз сиз қуёш, кўкдаги ойсиз,
Сиз ушбу умримнинг яққол боиси
Муҳаббатингизда ўтади умрим,
Сиз менинг ҳабибим, расулуллоҳсиз.
Яшайман мен ширин муҳаббат билан,
Кўзимга тўтиё ҳар бир сўзингиз,
Гарчи тутолмасам қўлларингиздан,
Сиз менинг ҳабибим, расулуллоҳсиз.
Қанийди тушимда бир бора кўрсам,
Сиз билан яқиндан суҳбатлар қурсам,
Муборак равзангиз зиёрат қилиб,
Ушбу дунёдан беармон ўтсам.
Яшашни ўргатиб суннатлар билан,
Барчага баробар даъватлар билан,
Золимлар олдида одоблар билан,
Сиз менинг ҳабибим, расулуллоҳсиз.
Оламни лол қилган фақат ўзингиз
Омина онамнинг ягона ўғли,
Сиз менинг ҳаётим боғбонидирсиз,
Сиз менинг ҳабибим, расулуллоҳсиз.
Сизнинг #nigina