بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бу хаёт бизларга нима учун берилди?
Туғилдик, улғайдик, яшаябмиз ва албатта ўламиз. Инсон бу хаётда яшар экан, уни ўз мақсади, орзу умидлари бўлади. Нима учун бу дунёда яшаётганингиз тўғрисида фикрлаб кўрганмисиз?! Ўйлаб кўринг, сиз фойдаланаётган оддий қўл телефони, бу телефонни ишлаб чиқарилишидан мақсад бор, ёки кундалик хаётингизда фойдаланаётган хар бир нарсага эътибор билан назар солиб уни устида фикрлаб кўринг, хар бир нарсани бирор корхона ишлаб чиқарар экан, албатта бирор мақсадни олдига қўйган холда ишлаб чиқаради. Бу нарсалар сиз ва мен кундалик хаётимизда фойдаланадиган оддий предметлар. Ўзингизнинг яралишингиз борасида фикр