Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик пул тарқатилади
Президент қарорига биноан, пенсионерлар ва нафақа олувчиларга 300 мингдан 400 минг сўмгача бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Кам таъминланган оилаларга бу оилалардаги ҳар бир бола учун 200 минг сўмдан берилади. Шунингдек, муайян тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир оила аъзоси учун 20 килограммдан ун тарқатилади.