Россияга ўйнагани борган эмас,Руслар уни кулиб кутиб олган эмас,Чин айтаябман,ёзганларим ёлғон эмас,Осон эмас мусофирга осон
эмас..Мусофирлик нималигин борган билар,Кризисда бепул,бе иш қолган билар,ФМС да неча кунлаб турган билар,Осон эмас мусофирга осон эмас...Совуқ кунда Темир боглаб колибларни қуйган билар,Иш йўғида халтуралар урган билар,Ўнбеш киши бир хонада турган билар,Осон эмас мусофирга осон эмас...Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар, 500 соат ишлаб, қўлга 20 минг олган билар,Ҳали етмай депортация бўлган билар,Осон эмас мусофирга осон эмас...Бугун уйланиб бир ой ўтмай учган билар,Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,Кунда 10 бор
милицияга тушган билар,Осон эмас мусофирга осон эмас.