~ Саволларингиз кўп~у, лекин ҳеч кимдан қалбингизга таскин берадиган жавоб топа олмадингизми...?
..... ~ саволларингизга ҚУРЪОНДАН жавоб сўрай бошлаймиз....… ~ Нега доим синовларга дуч келавераман...?
ҚУРЬОНИ КАРИМ жавоб берди:
..... ~ "Одамлар иймон келтирдик дейишлари билангина синалмаган ҳолларида қоладилар деб ўйлайдиларми...?! Биз улардан олдинги (иймонли) кишиларни синаган эдикку...! Бас (шу синов билан ва у сиз хам) албатта Аллоҳ (иймонда) содиқ кишиларни билур ва (шунингдек) ёлғончиларни хам аниқ билур..."
(Анкабут сураси, 2~3~оят)
..… ~ Нега чин дилдан хоҳлаган нарсаларимга эриша олмайман...?
ҚУРЬОНИ КАРИМ жавоб бердики:
..… ~ Балки сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсаларингиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар...
Аллоҳ билур... Сизлар эса билмайсизлар...!"
(Бақара сураси, 216~оят)
..… ~ Машаққатлар оғирлик қиляпди... Нима қилай...?
Бу саволимга хам аниқ жавоб олдим...
..... ~ "Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. У касб этган (яхшилиги) ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) хам ўзигадир…"
(Бақара сураси, 286~оят)
..... ~ "Бас..! Албатта, хар бир қийинчилик билан енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан енгиллик бордир…"
(Шарх сураси, 5~6~оят)
..… ~ Саволда давом этдим...
..... ~ Бир муаммо ортидан бошқаси келади...
КАЛОМУЛЛОҲ таскин берди:
..... ~ "Эй иймон келтирганлар...!
Сабр қилинг, бағри кенг бўлинг ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб туринг ва Аллоҳдан қўрқинг, зора (охиратда) нажот топсангизлар...!"
(Оли Имрон сyраси, 200~оят)
..... ~ "(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранг..."
(Бақара сураси, 45~оят)
..… ~ Тўғрию бироқ ....
Аввалги хатоларимни тузатишга имкон бормикин...?
Саволимга ҚУРЬОНдан энг гўзал жавобни олдим...
..... ~ "(Эй Мухаммад) ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг:
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг...! Албатта, Аллоҳ барча гунохларни мағфират қилур...
Албатта, Унинг Ўзи мағфиратли ва раҳмлидир..."
(Умид ояти)
..… ~ "Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқ...!
Унга таваккул қилдим У буюк Аршнинг Парвардигоридир..."
(Тавба сураси, 129~оят)...
..... ~ Аллоҳ учун сизга илиндим...
Маҳзун қалбингизга таскин бўлади деб умид қилиб қоламан...!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев