Умидим бор эди! Шу дақиқагача умид қилгандим! Тангрим, ўзинг чиройли сабр бер!!!
Бергучиям, олгучиям-фақат Худо,
Юз йилда бир туғилади бундай султон!
Наҳот бошда тожимиздан бўлдик жудо,
ОТАМИЗДАН АЙРИЛДИКМИ ЎЗБЕКИСТОН!?
Дард тортиб ҳам "Қутлуғ бўлсин байрам" деган,
Ҳар сўзида элим деган, болам деган,
Хар нафасда шу миллатни ғамин еган,
ОТАМИЗДАН АЙРИЛДИКМИ ЎЗБЕКИСТОН!?
Йўлчи йулдуз бўлди элга қаро тунда,
Асли миллат подшох билан бир бутунда,
Ўзи бизга хурлик олиб келган кунда,
ОТАМИЗДАН АЙРИЛДИКМИ ЎЗБЕКИСТОН!?
Исён қилиш истагим йўқ Қодир Ҳаққа,
Кўзёшлардан хўл бўлсада енгу ёқа,
Яратганим ўзинг сабр бергин халққа,
ОТАМИЗДАН АЙРИЛДИКМИ ЎЗБЕКИСТОН!?
АЗАМАТ ЗИЁ