ХОНҚА. "Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактаб ўқитувчилари меҳнат таътили пайти ҳам ишга чиқарилмоқда. Оиламизга ҳеч бўлмаса ёзда фойдамиз тегсин, десак ҳам қўйишмаяпти. Яна турли тадбирлар ўтказишяпти. Масалан, эртага "Китобхон" кўрик-танлови экан. "Мен ҳам таътилдаман, нима қилай, тепадан буйруқ шундай", деди директор ўринбосари. Тадбир, тадбир деб иш пайти жонга тегишган эди, энди таътилда ҳам тадбирбозлик қилишмоқда. Яна шундай иссиқ кунларда таътилдаги болаларни ҳам тадбирга чақиришаётганини айтинг! Бошқа мамлакатларда иссиқ кунларда болалар кўчага чиқарилмайди, бизда эса тескариси! Янги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларни ҳимоя қиламан, деб ваъда берди. Мана, Хонқадаги б