Аёлни алдаманг хиёнат килманг, У сизни алдаса ёмон булади, Ишончига киргач жиноят килманг, Номарднинг устози хайвон булади. Аёлни алдаманг у сизни севиб, Жонининг учида эхтиёт килиб, Битта ёлгон билан колмасин совиб, Атиргул багрида тикон булади. Аёлни алдаманг у она, у ёр, У мехрибон сингил, опа вафодор, Унга зигирчалик бермангиз озор, Покиза номлари харом булади. Аёлни алдаманг, уни авайланг, Ахир у сиз учун яшайди уйланг, Нозиккина гулни сулдириб куйманг, Ким унга сизчалик калкон булади. Аёлни алдаманг эркаксиз ахир, Номусин тепкилаб курсатманг кахр, Ёнингизда унинг борлиги бахтдир, Нодоннинг шериги шайтон булади. Аёлни алдаманг севмасангиз хам, Тугрисини айтинг у хам бир одам, Аммо ёлгон