Қуръонда қайси фаришталар номи билан зикр қилинган?
Қуръонда бешта фаришта номи билан зикр қилинган:
1. Жаброил (Бақара сурасида, 97-оят).
2. Микоил (Бақара сурасида, 98-оят).
3. Ҳорут (Бақара сурасида, 102-оят).
4. Морут (Бақара сурасида, 102-оят).
5. Малик (Зухруф сурасида, 77-оят).
Бундан ташқари, Қуръони каримда ўлим фариштаси (Сажда сураси, 11-оят), гуноҳкорларнинг жонини қийнаб олувчи - нозиъот ва солиҳ кишилар жонини юмшоқлик билан олувчи - ношитот (Нозиъот сураси, 1-2 оятлар), гуноҳкорларни жазоловчи - забоний (Алақ сураси, 18-оят), инсонларни яхши ва ёмон амалларини ёзиб борувчи - Кироман котибин (Инфитор сураси, 11-оят) каби бошқа кўплаб фаришталар гуруҳлари зикр этилган.
✔️