Шамдай эриб бормокда умур, Дунё иши мудом тумонат, Яшамокдан топайлик хузур, Босган хар бир кадам омонат. Бахт битилмас мехнатсиз бошга, Гуллар мехир берсангиз тошга, Хукум бердик кексаю йошга, Босган хар бир кадам омонат. Вужуд кафас жон туткун кушдир, Гохо яйрар гохо бехушдир, Умур гуё лагзали тушдур, Босган хар бир кадам омонат. Бизга азиз булган бу олам, Гуё баргда титраган шабнам, Fаниматдир одамга одам, Босган хар бир кадам омонат.