Кишда бодом
гулламокка шай,
гулни булбул пулламокка шай.
Мен йиглайман,йигламай кандай,
нима деймиз Киёмат куни?
Яхдек совук,котган дийдалар,
очик юзлар,оппок сийналар.
Мен йиглайман,иймон кийналар,
нима деймиз Киёмат куни?
Оналар хор,Оталар хайрон,
кечалардан бугунлар вайрон.
Мен йиглайман,бокаман хар ён,
нима деймиз Киёмат куни?
Дуст алдокчи,ёлгончи ракиб,
бергани дард,билгани таъкиб.
Мен йиглайман,дунёга бокиб,
нима деймиз Киёмат куни?
Тиш фаркламас халолми,харом,
нафи йукка йук хатто салом.
Мен йиглайман,йукотиб ором,
нима деймиз Киёмат куни?
Шайтон шерик хар бир бандага,
Рахмон нолон интик хандага.
Мен йиглайман,мехмон тандага,
нима деймиз Киёмат куни?
Ер