Ўзбек ҳарбийлари парадда иштирок этиш учун Москвага етиб борди
Жорий йил 24 июнида бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиш учун 12 мамлакатдан ҳарбийлар Москвага етиб борган, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Бу ҳақда парадда қўмондонлик қиладиган россиялик генерал Олег Салюков маълум қилган.
“Бизнинг ўлкага ўн икки мамлакат – Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан ҳарбийлар етиб келди”, деган Олег Салюков “Красная звезда” нашрига берган суҳбатида.
Генерал Москвага етиб борган ҳарбийларнинг кўпи Алабинодаги парад майдончасида 15 июнь куни бўлиб ўтган машқда иштирок э