Ўткинчи дунёдан ўтдингиз охир, Ҳаққа етишдингиз, ёлғонлар қолди. . Ортингизда сизни эслаб, соғиниб,. Бизга тиловати “Қуръон”лар қолди. Дил осмоним ёритган моҳ эдингиз, Ҳаёт йўлимизда ҳамроҳ эдингиз, Бизга ҳамиша хайрихоҳ эдингиз, Энди кимга ёруғ осмонлар қолди?! Ажал асли битилгандир Худодан, Ҳар киши жойини топар уқбодан, Эй, одамлар, қаранглар бу дунёдан, Яхшилар кетдилар, ёмонлар қолди. Сиздан рози бугун қариндош- қардош, Элу-юрт, маҳалла, барча қари- ёш, Иймон бўлгай энди сиз била йўлдош, Бизда яхшиликка гумонлар қолди. Улуг зотлар авлодидан зотингиз, Яхшилик бирла ёд бўлгай отингиз, Бугун ортингизда зурриётингиз Кўзлари ёш тукиб гирёнлар қолди. Сиз истаган фарзанд бўлолмадимку, Ғам етка