Фалак менга ғам бодасин бергайдир, Висол қайси, ҳижрон қайси, билмадим. Ҳақ ишига тан берганман, кўргали, Орзу қайси, армон қайси, билмадим. Банда бўлсанг, кўзла Ҳақнинг ризосин, Жабр айласа, чекавергил жазосин, Ажал отар бир кун тири қазосин, Пайкон қайси, камон қайси, билмадим. Бир суратман, боқманг бу кун ўзимга, Ориф бўлсанг, қулоқ солгин сўзимга, Дунё туби йўқ кўринар кўзимга, Давр қайси, даврон қайси, билмадим. Ўз умримни кўп савдога сотибман, Ўзим билмай, ул дарёга отибман, Не уммондир, не талабдир, ботибман, Замин қайси, замон қайси, билмадим. Ҳар ким кирса ул талабга, уммонга, Бошин олиб чиқа билмас бир ёнга, Қадам қўйдим ул саҳрога, майдонга, Жон қайсидир, жаҳон қайси, билмадим. Ме