муҳожирлар пул жўнатмаларини камайтира бошлади Сўнгги ҳафтада Россияда АҚШ доллари қийматининг рус рублига нисбатан ошиб кетиши меҳнат муҳожирлари пул жўнатмаларига салбий таъсир қилди. Россия рублида олган маошини долларга айлантириб уйига жўнатаётган муҳожирлар ҳар минг доллардан қарийб 50-70 доллардан зарар кўрмоқда. Кузатувчиларнинг айтишларича, агар Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари юбораётган валюта миқдори камайса, мамлакат ички “қора бозор”ида ҳам долларнинг сўмга нисбатан қиймати яна ошиши мумкин. Сўнгги кунларда Россияда АҚШ доллари қийматининг Россия рублига нисбатан сурункали ошиб бориши ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳам ташвишга солиб қўйди. 5 февраль куни Москва шаҳри би