Пулинг бўлса чўнтакда, яшайдигон замон бу, Оши борлар ошини, ошайдиган замон бу. Ортиб қолса ақчаси, етимларга бермасдан, Кафе-ю Ресторанга, сочадигон замон бу...! Ё алхазар жигарлар, мулк талашган замон бу, Ота-уғил муштлашиб, кон ялашган замон бу. Молу дунё қолади, гадодан хам шохдан хам, Бойлар бахт топа олмай, куп кахшаган замон бу...! Пулдорлар ким ўзарга, уйнайдигон замон бу, Бойлар камбағалга қиз, бермайдигон замон бу. Ночорларни қизини, келин килиб бир хиллар, Бечора қудасини, кийнайдигон замон бу...! Шўрлик қиз хам не қилсин, отаси сал кашшокрок, Қайнона найрангига, уйнайдигон замон бу. Пул ўлсина пул ўлсин, пулсиз хеч не битмайди. Бўлса чангалда шурва, кайнайдиган замон бу...! Фарз