Хайрлашдик, Хайр демадим. Қўрқдим, Нохуш сўзнинг сеҳридан Ўзингизни асранг, демадим, Паноҳида асрайди эгам. Ортингиздан боқмадим узоқ, Ахир сўнгги йўл эмас-ку бу. Тезроқ қайтинг, демадим, Эвоҳ! Тилгинамни куйдирди шу сўз. Айтолмадим, соғинаман деб. Юрак титраб титранаверди. Қаршингизда ҳаяжонланиб, Телба кўнгил ғудранаверди Қора кўзлар .... Қоп-қора кўзлар, Ёшдан баттар қорайиб кетди. Хайрлашдик, Хайр демадим Сиз ҳам Хуш қол, деганингиз йўқ, Сизни ҳамон кутяпману, Аммо ҳануз келганингиз йўқ. Кутмасликка ҳаққим йўқ маним, Келмасликдан сиз ҳам бенасиб. Ҳижронлрарнинг риштасин узиб, Кўришармиз биз яна ҳали... Хайрлашдик, Хайр демадик..