ОТА-ОНА ГАНИМАТДИР... Отага иззат, Онага хизмат, Иккисин бирдай айлагин хурмат, Ковогинг солиб килмагин миннат, Улар мехмондир, мехмон ганиймат. Сени дунёга келтирган шулар, Ювиб ардоклаб ўстирган шулар, Узлари емай-едирган шулар, Хурмат бажо килгин ганиймат улар. Онангдир бахтинг, Отангдир давлат. Бахтинг булса сендан кочади гурбат, Давлатинг бор жойда булмайди кулфат. Иккисин тенг тут, улар ганиймат. Утирса турда тукишиб савлат, Йуклаб келишар тугишган авлод, Онасиз уйда ахиллик барбод, Отасиз рузгор, чекади фарёд. Улар бор ҳонадон файзли обод. Шу боис кадрла улар ганиймат. Булмасин десанг бошга маломат, Чекмайин десанг афсус-надомат, Йуколсин десанг турмушдан иллат, Куп яшай десанг согу с