КААБАНИНГ ИЛК ҚУРИЛИШИ
/// ======
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Иброҳим алайҳиссалом Исмоилнинг онаси ва фарзанди Исмоилни олиб келди. У уни эмизар эди. Ҳатто Байтнинг ёнига, улкан дарахт олдига – масжиднинг тепа томонидаги Замзамнинг устига қўйди.. У пайтлар Маккада на бирор одам, на сув бор эди. Икковларини ўша ерга қўйди ва олдиларига бир халта хурмо ҳамда бир сувдонда сув қўйди. Кейин Иброҳим йўлга тушмоқчи бўлиб, ортига отланган эди,
Исмоилнинг онаси унга эргашиб: «Эй Иброҳим! Бизларни на бир инсон, на бир нарса бор бу водийга ташлаб, қаерга кетяпсиз?» деди. У буни унга бир неча марта айтди. (Иброҳим) эса унга қарамай туриб олди. (Ҳожар) унга: «Буни сизга Аллоҳ