Мени лол қолдирган таклиф !
Машҳур, жуда омадли бир табибни учта хотини бор экан. Кунларнинг бирида ундан бир бемор аёл сўради:
Сиз маданиятли, таниқли ва ҳаким кишисизу лекин нима учун учта хотинингиз бор?
Табиб унга шундaй жавоб берибди: Биринчи аёлим амакимнинг қизи, уни отамнинг ҳурмати учун олдим. Иккинчиси тоғамнинг қизи, уни онамнинг ҳурмати учун олдим. Учинчисини ўзим танладим ва яхши кўриб қолдим шунинг учун уни ўзимни ҳурматим учун олдим.
Бемор аёл уни диққат билан эшитгандан кейин маданиятлий ва келишган табибга айтди:
"Тўртинчиси ҳақида нима дейсиз? Аллоҳнинг ҳурмати учун мени олинг!"