Кимларгадир беряпман азоб,
Кимларнингдир тегдим жонига.
Яна кимга керакман шу тоб,
Йулатмайди биров ёнига.
Бировларга сузим хуш ёкар,
Такрор-такрор тингласам дейди.
Ким изимдан кир излаб бокар,
Хатосини англасам дейди.
Кимдир бошим узра парвона,
Ширин сузи жонимга даво.
Ким дузахга айлаб равона,
Мехрни хам курмайди раво.
Яна кимдир гариб бошимга,
Ёгдиради бухтон тошини.
Аллакимлар келиб кошимга,
Тукиб кетар аччик ёшини.
Асли кимман, эй кодир Роббим,
Кимгадир ер, кимгадир осмон.
Тош эканкy, чидади сабрим,
Тош булмогим шунчалар осон!