Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: - Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: - Ҳа, Худо томонидан яратилган. - Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. - Ҳа, сэр, — жавоб берди талаба. Профессор сўради: - Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: - Сизга савол берсам ма