Тошкент шаҳридаги «Садаф» ресторанида 2014 йил 25 декабрда бўлиб ўтган «Даракчи», «Суғдиёна» ва «Даракчи-Плюс» таҳририяти ходимларининг Янги йил базмида олинган сурат. Ёнимдаги қиз матбуот бўйича дизайнерим, унинг ёнидаги эса муҳарририм. Иккисини ҳам бир неча йилдан бери бирдек яхши кўраман. Тўйлари бўлган кун юрагимга маҳзунлик фасли кириб келиб, «Икки соҳибжамол» номли янги қисса ёзишга киришсам керак. Улардек ширин сўз, хушхулқ, одобли қизлар афсоналарда учрайди, деб ўйлардим. Ҳақиқий ҳаётда ҳам бор экан...