Рамазоннинг 30 кунлик рўзаси, 300 кун кабидир. Шаввол ойидаги 6 кун эса, 60 кун кабидир. Шунда жами 360 кунга (1 йилга) тенг. Ушбу улуғ ажрга эришиш учун Шаввол ойида 6 кун кетма-кет рўза тутиш шарт эмас. Шайх Сиддиқ Ҳасанхон айтишларича, ушбу рўза Шаввол ойи мобайнида тутилса кифоя қилади (Қаранг: «ар-Равдатун-надия» 1/555). Сўзимиз охирида Аллоҳдан бизларни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.