Давлат тест маркази 25 сентябрь куни Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижаларини эълон қилди. ДТМ маълумотига кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 1 миллион 484 минг 463 нафар (2019 йилда – 1 066 926 нафар) абитуриент ўқиш истагини билдириб, ариза топширган. Бу йил 1 ўринга 10,6 абитуриент (2019 йилда – 10,3) даъвогарлик қилган. 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида 1 миллион 240 минг 614 нафар абитуриент (95,1 фои
24 сентябрь куни Андижон шаҳрининг "Шимолий кичик даҳа" кичик ноҳиясидаги 77-уй 15-хонадонда "ақлли" газ ҳисоблагичи ўрнатилгандан 2,5 соат ўтиб, портлаб кетди. Воқеа гувоҳларининг ëзишича¸ портлаш оқибатида¸ бахтли тасодиф туфайли¸ ҳеч кимга зиëн етмаган. Бу газ ҳисоблагични ўрнатишга масъул давлатга қарашли “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 25 сентябрь куни портлаш сабабларини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилганини маълум қилди. Айни пайтда давлат компанияси ишчи гуруҳ хулосасини кутиб ўтирмай¸ газ
Ozodlik Radiosi
yesterday 20:30
25 сентябрь куни Фарғона вилоятининг 52 яшар ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бош вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида мунтазам танқид қилинадиган Ғаниевнинг лавозимдаги ҳаëти “ўтда ëнмас, сувда чўкмас” дея таърифланади. Ғаниевни яхши билган фарғоналик журналистнинг Озодликка айтишича¸ "Шуҳрат Мадаминович ўз табиатига кўра кризис даврининг жасур менежеридир". "Ҳарбий комендантларга хос хусусият бу.
Ozodlik Radiosi
yesterday 19:45
Марказий Осиё ҳукуматлари Пекиннинг уйғурлар ва Шинжондаги бошқа озчиликларга қарши шафқатсиз кампанияси ҳақида сукут сақлаб келади. Аммо Озодлик шарҳловчиси Брюс Панниернинг ёзишича, Қозоғистон ва Қирғизистон учун уйғурлар масаласига аралашмаслик тобора қийинлашиб бормоқда. Тяньшань тоғларининг икки ёнида жойлашган Шинжон ва Қозоғистон билан Қирғизистонни бир неча минг йиллик маданий ҳамда савдо ришталари боғлаб туради. Тоғнинг бир томонида содир бўладиган йирик ҳодисалар иккинчи томонига таъс
Ozodlik Radiosi
yesterday 19:01
“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раҳбари Амирқул Карим Озодлик билан суҳбатда 12000 деб рўйхатга олинган маданий мерос объектларидан ҳозирги кунда 9000 га яқини қолганидан ташвиш билдирди. Суҳбатдошга кўра¸ Яккабоғ марказидаги қадимий «Чашма бўйи», «Сандалтепа», «Киндиктепа,» каби ўнлаб тепаликлар вайрон этилиб, ғишт заводлари учун хом-ашё, тадбиркор учун иншооот қурилиши, фермерлар учун экин майдонларига айлантирилмоқда. Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова 22 сентябрь
Ozodlik Radiosi
yesterday 18:15
Россия бевосита инвестициялар жамғармаси (РБИЖ) ва LAXISAM фармацевтика ширкати Ўзбекистонга коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасидан 35 миллион дозагача етказиб бериш ҳақида келишувга эришган. Бу ҳақда РБИЖ матбуот хизмати маълумот тарқатди. Хабарномада қайд этилишича, Ўзбекистондаги тегишли идоралари томонидан маъқулланганидан кейин 2020 йили республикага 10 миллион дозагача, 2021 йили эса яна 25 миллион дозагача вакцина етказиб берилиши мумкин. Гамалея номидаги
Ozodlik Radiosi
yesterday 17:30
Ростов вилоятида 19 сентябрь куни ўзбекистонликларни олиб келиш учун юборилган поездга чиқаётган 33 ёшли Рамиз Ж., вафот этди. Самарқандлик муҳожир жасади 23 сентябр куни Ўзбекистонга олиб кетилди. Шифокорлар унинг ўлимига коронавирус эмас, балки олдин қурилишда олган жароҳати сабаб бўлганини таъкидламоқда. 1987 йил 13 сентябрда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган Рамиз Ж. 2020 йилнинг 19 сентябр куни Ростов вилояти Каменск-Шахтинск шаҳри яқинида ўзбекистонлик муҳожирлар учун ташкил
Ozodlik Radiosi
yesterday 16:46
Самарқанд вилоятида ўтказилаётган “Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги” доирасида Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари вилоятдаги 3300 дан зиёд оиладаги вазиятни ўрганган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тарқатди. Қайд этилишича, улар 5 кун ичида 365 та низоли оила билан профилактик ишлар олиб борганлар. Мазкур оилаларда 47 муаммо аниқланиб, шундан 25 таси жойида ижобий ҳал этилган. 29 та ҳолатда нотинчликка барҳам берилиб, 11 та ҳолатда аж
Ozodlik Radiosi
yesterday 16:01
Фарғона вилояти фаолларининг 25 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида бошқа ишга ўтганлиги сабабли вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилгани эълон қилинган. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, йиғилишда Ўзбекистон президентининг тавсиясига кўра илгари Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган. Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда президенти администрацияси раҳбари Зайнил
Show more
About page
Алоқа: Хабарларингиз, фото ва видеоларингиз учун Telegram мессенжеримиздаги рақам +420 724 971 539 ёки @ozodnews аккаунти +420 602 612 713 ёки @sizdan аккаунти. WhatsApp +420 724 971 539 ёки +420 602 612 713. Электрон почта: ozodlikmail@gmail.com. Ozodlik radiosi шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.
Phone number:
+420 602 612 713
Address:
ozodlikmail@gmail.com