added today at 13:00
Жанубий Кореянинг Эксимбанки касалхоналарни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш лоийҳасига 74 миллион доллар маблағ ажратди. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 11 ноябрда билдиришича, бу борада Эксимбанк расмийлари билан Тошкентда 8 ноябрда ўтказилган учрашувдан сўнг ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланди. Лойиҳада чекка туман ва қишлоқларда жойлашган 150 дан ортиқ тиббий муассасани замонавий технологиялар билан жиҳозлаш назарда тутилган.
added today at 12:16
Россия президенти Владимир Путин 11 ноябрда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига қутлов йўллади. Мазкур анжуман Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари ўтказилди. Анжуманда Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 80 дан ортиқ эксперт иштирок этди. “Халқаро экспертлар жамияти томонидан Осиёга қаратилаётган эътибор ҳақиқатдан ҳам асослидир — энг йирик ва дунёда аҳолиси
added today at 11:30
АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасидаги кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. Бизда газ муаммо. Ҳеч бўлмаса чироқ бўлармикан десак, соатлаб ўчириб қўйишяпти. Чироқ йўқлигидан фарзандларимиз дарс ҳам қила олмаяпти. Мутасаддилар халқ дардига қулоқ солади деган умиддамиз”. (Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни келган.)
added today at 10:45
“Сиздан Телеграм”да Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчаси аҳлининг газ узилишлари ҳақида мурожаати эълон қилинган эди. Сирдарё тумани газ идорасидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди: “Сирдарё туман газ” мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчасида олинган видеомурожаатни жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш жараёнида бу ҳудудда табиий газ босими етарли экани, аммо айрим хонадонларда ностандарт турдаги ёндиргичлар ўрнатилгани а
added today at 10:00
ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи “Боғишамол” МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси фаолиятидан норозимиз. Қачон борманг, эшикка қулф осилган бўлади. Ҳужжат керак бўлса, раисни ҳам, котибани ҳам тополмаймиз. Кези келганда уларга ялиниб-ёлвориб имзо қўйдирамиз. Қолаверса, бундай хароб маҳалла биноси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудида бўлмаса керак! Кўп сонли аҳоли номидан маҳаллага муносиб раис қўйилишини талаб қиламиз”. (Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)
added today at 09:16
“Сиздан Телеграм”да Андижон шаҳридаги 22-боғчада болаларга мўлжалланган скамейкалар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Х.Зиёевадан ушбу ҳолат бўйича расмий жавоб хати келди. “22-мактабгача таълим ташкилотидаги эски ўриндиқлар янгиланди, эскилари эса ўтин учун ҳисобдан чиқарилди. Ҳисобдан чиқарилган ўриндиқлар ўз вақтида ўтинхона олиб кирилмаган. 2019 йил 2 ноябрь куни ушбу ўриндиқлар ўтинхонага олиб кириб жойланди” дейилади МТ
added today at 08:30
Қашқадарёда 5 нафар эркак 26 ёшли қизни зўрлаган. Бу ҳақда “Постда” газетаси 11 ноябрь куни хабар берди. Билдирилишича, бу воқеа 2019 йилнинг октябрь ойида содир этилган. Тунги соат 01:30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни Қарши шаҳрида яшовчи 30 ёшдан ошган 5 нафар фуқаро мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб борган ва номусига теккан. Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланиб, ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
added today at 07:46
КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги туғруқхонани сентябрь ойида таъмирлаймиз деб ёпишди. Аммо мутасаддилар туғруқхона таъмирини пайсалга солмоқда. Оқибатда, Мойбулоқ ҚФЙдаги тиббий ходимлар туман марказига қатнамоқда. 300-500 минг сўм маош оладиган ишчиларнинг топгани йўлкирага кетмоқда. Бунинг устига, Мойбулоқдаги яроқсиз деб топилган бинода беморлар даволанмоқда. Юқори ташкилотлардан туғруқхонани тезроқ таъмирлаб беришларини сўраймиз”.
added today at 07:00
Бир вақтлар бу ерларда Сталин даврида қамалиб, сургун қилинганлар яшаган бараклар бўлган. Кейинчалик Сталиннинг меҳнат лагерлари тугатилган, аммо собиқ маҳбуслар ва уларнинг қўриқчилари соқчилар бу ерларда қолиб кетган. Кейинчалик уларнинг сафларига комсомол аъзолари қўшилган. Арктика, Кола ярим ороли, Мурманск вилояти, Апатити шаҳри. Хрушчев ва Брежнев ҳукмронлиги даврида ушбу шаҳарнинг аҳолиси ўсиб борган, аммо 30 йилдирки бунинг тескариси кузатилмоқда – одамлар ушбу гўзал, аммо ғамнок ва сов
added today at 06:16
“Холиков Йўлдошнинг сўкинишларидан, унинг қадр-қимматимиз, инсоний ҳуқуқимизни топташидан чарчадик. Муносиб чора кўрилишини хоҳлаймиз. Бундай хатти-ҳаракатлар президент сиёсатига ҳам қарши кетиш ҳисобланади. Ёрдам беринглар!” Бу мурожаат Озодликка Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантларидан келди. Икки ойдан бери Сирдарёда пахта тераётганини ёзган талабалар Озодликка видео ҳам тақдим этди. Видеода олийгоҳ раҳбарларидан бири талабаларни бўралаб
Show more
565 480 participants in the group
Кремль Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Интернетда бошқалар “шаънига” текканларни ўлдириш, қамаш ва қўрқитиш чақириқларини кўриб чиқмаслигини билдирди. 7 нойбрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Қодиров билдирувларини эшитмаганини айтди. Котиб президентнинг шарҳларини Кремль эмас, балки полиция тергов қилиши кераклигини қўшимча қилди. 5 ноябрь куни Чеченистон давлат телеканалларидан бири – “Грозний” канали Қодировнинг маҳаллий ҳукуматлар вакилларига сўзлаётгани акс этган видеони эфирга узатди. Унда Қодиров давлат расмийларидан Интернетда ёзилган шарҳлардан кейин одамлар қандай қилиб ўз иззат-нафсларини тиклай олишлари ҳақида сўраган. - Одамлар ўртасида тотувликни бузган, миш-миш ва иғво тарқатганларни – агар биз уларни ўлдириш, қамаш, қўрқитиш йўли билан тўхтатмасак – ҳеч нима қила олмаймиз, - дейди Қодиров. Рамзан Қодиров “қонунлар бузилса ҳам”, “бутун курраи замин куйиб кул бўлса ҳам”, уларни топиб жазолашга тайёрлигини қўшимча қилган: - Биз бунга бефарқ бўлмаймиз, муқаддас Қуръон номи билан қасам ичаман! Агар номусимни тиклаш йўли шу бўлса, бу дунёдаги барча жазога розиман. Қамоққа бораман ёки ўлимга рози бўламан. Ўлдиришингиз мумкин мени, - дейди Қодиров. - 45 ёшга кирдим, бу дунёда қиладиган яна нима ишим қолди? Аммо булар [онлайн комментаторлар] излаб, топилиши керак. Вилоятлар ва шаҳарлар етакчилари билан полиция, хавфсизлик хизматлари, ёшлар ташкилотлари ҳамкорлик қилиши керак. Ҳамма Рамзан қотиллик қилишни буюрди, дея гапира бошлайди. Лекин қонунчи? Қонун, конституция ва демократия том маънода аҳоли осойишта ҳаёт кечиришидир. Журналистнинг Қодировнинг бу гаплари тергов қилиниш-қилмаслиги ҳақидаги саволга Песков “йўқ”, дея жавоб берди. Инсон ҳуқуқлари фаоллари Қодиров репрессив йўллар билан Чеченистонни бошқариб келаётганини ҳамда мамлакат хавфсизлик кучларига чексиз ваколат берганини айтиб келади. Уларнинг сўзларига кўра, Чеченистонда мухолифат вакилларининг ўғирлаб кетилиши, қийноққа тутилиши ва судсиз ўлдиришига Қодиров замин яратиб берган. Кремль танқидчиларига кўра, Қодиров Чеченистонда сепаратизм ва зўравонликка қарши курашиб келаётгани учун расмий Москва унга қарши айбловларга кўз юмиб келади
ㅤ ㅤ
8 Nov
  • 0
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
8 Nov
  • 1
OFF ✌
8 Nov
Lôttivoz Kadirov..
  • 2
🌷 LR 🌷
8 Nov
  • 1
ㅤ ㅤ
8 Nov
Хайр Россия-Салом жонажон Узбекистон!!!(H)
  • 1
Расулбек Кувадан
8 Nov
  • 0
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
8 Nov
Ошна уйгами худо хохласа
  • 0
Бумеранг Судьбы
8 Nov
Ramzanni bir jahli chiqsa qilaman degan ishini qiladi
  • 0
ㅤ ㅤ
8 Nov
ㅤ ㅤ replied to 🇺🇿 Ravshan
Оз қолди худо хохласа
  • 2
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
8 Nov
Омад ошна оқ йул ✌
  • 3
Чапакай Мерган
8 Nov
Чапакай Мерган replied to Бумеранг
Выступая на встрече с представителями малого и среднего бизнеса, Кадыров заявил, что «тех, кто нарушает согласие между людьми, занимается сплетнями, раздорами, если мы не остановим их, убивая, сажая, пугая, ничего не получится». Для этого, по словам политика, необходимо «выявлять» тех, кто задевает честь других в комментариях.

Он также отметил, что готов преследовать обидчиков чести «даже если законы всех стран будут нарушены». «Я приму любое наказание в этом мире. Ну, посадят в тюрьму. Ну, убьют. Ну, умрешь. Мне уже 45 лет, что мне еще делать в этом мире», — сказал он.
  • 2
ீ͜҉ৡৢ͜͡ꁅ͜͡͡𖤐͜͡⇛ᮽᮺᮋᮗᮘ⇚ ͜͡𖤐͜͡ꍏ͜͡ீ҉͜ৡৢ͜͡
8 Nov
АГАР КРЕМЛ РОЗИ БУЛСА
ОЗОДЛИК РАДИОСИДА ХЕЧ КИМ ҚОЛМИЙДИЮ:-S :-S
  • 1
Jon Jon
8 Nov
  • 1
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
8 Nov
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿 replied to ீ͜҉ৡৢ͜͡ꁅ͜͡͡𖤐͜͡⇛ᮽᮺᮋᮗᮘ⇚
Салом Зема тинчми хаммаяоқ✌
  • 1
Чапакай Мерган
8 Nov
Жители и гости Чечни регулярно приносят публичные извинения в эфире местного телеканала или в социальных сетях за неподобающее поведение или критику в адрес властей. Последний подобный инцидент произошел 3 октября, когда чеченец извинился за видео, на котором он поет «гори-гори ясно» на фоне пожара в торговом центре «Гранд-Парк» в Грозном. Свой поступок мужчина охарактеризовал как «не мужской» и «недостойный чеченца».

Также в июле чеченский подросток в программе телеканала «Грозный» со слезами на глазах принес извинения главе республики Рамзану Кадырову за то, что раскритиковал руководство Чечни. Оставшуюся часть эфира муфтий Салах Межиев общался с мальчиком. Он держал при себе папку с распечатанными комментариями подростка и отчитывал 16-летнего Магомеда Ахматова
  • 1
Log in or sign up to add a comment