added today at 13:00
Жанубий Кореянинг Эксимбанки касалхоналарни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш лоийҳасига 74 миллион доллар маблағ ажратди. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 11 ноябрда билдиришича, бу борада Эксимбанк расмийлари билан Тошкентда 8 ноябрда ўтказилган учрашувдан сўнг ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланди. Лойиҳада чекка туман ва қишлоқларда жойлашган 150 дан ортиқ тиббий муассасани замонавий технологиялар билан жиҳозлаш назарда тутилган.
added today at 12:16
Россия президенти Владимир Путин 11 ноябрда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига қутлов йўллади. Мазкур анжуман Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари ўтказилди. Анжуманда Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 80 дан ортиқ эксперт иштирок этди. “Халқаро экспертлар жамияти томонидан Осиёга қаратилаётган эътибор ҳақиқатдан ҳам асослидир — энг йирик ва дунёда аҳолиси
added today at 11:30
АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасидаги кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. Бизда газ муаммо. Ҳеч бўлмаса чироқ бўлармикан десак, соатлаб ўчириб қўйишяпти. Чироқ йўқлигидан фарзандларимиз дарс ҳам қила олмаяпти. Мутасаддилар халқ дардига қулоқ солади деган умиддамиз”. (Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни келган.)
added today at 10:45
“Сиздан Телеграм”да Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчаси аҳлининг газ узилишлари ҳақида мурожаати эълон қилинган эди. Сирдарё тумани газ идорасидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди: “Сирдарё туман газ” мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчасида олинган видеомурожаатни жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш жараёнида бу ҳудудда табиий газ босими етарли экани, аммо айрим хонадонларда ностандарт турдаги ёндиргичлар ўрнатилгани а
added today at 10:00
ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи “Боғишамол” МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси фаолиятидан норозимиз. Қачон борманг, эшикка қулф осилган бўлади. Ҳужжат керак бўлса, раисни ҳам, котибани ҳам тополмаймиз. Кези келганда уларга ялиниб-ёлвориб имзо қўйдирамиз. Қолаверса, бундай хароб маҳалла биноси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудида бўлмаса керак! Кўп сонли аҳоли номидан маҳаллага муносиб раис қўйилишини талаб қиламиз”. (Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)
added today at 09:16
“Сиздан Телеграм”да Андижон шаҳридаги 22-боғчада болаларга мўлжалланган скамейкалар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Х.Зиёевадан ушбу ҳолат бўйича расмий жавоб хати келди. “22-мактабгача таълим ташкилотидаги эски ўриндиқлар янгиланди, эскилари эса ўтин учун ҳисобдан чиқарилди. Ҳисобдан чиқарилган ўриндиқлар ўз вақтида ўтинхона олиб кирилмаган. 2019 йил 2 ноябрь куни ушбу ўриндиқлар ўтинхонага олиб кириб жойланди” дейилади МТ
added today at 08:30
Қашқадарёда 5 нафар эркак 26 ёшли қизни зўрлаган. Бу ҳақда “Постда” газетаси 11 ноябрь куни хабар берди. Билдирилишича, бу воқеа 2019 йилнинг октябрь ойида содир этилган. Тунги соат 01:30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни Қарши шаҳрида яшовчи 30 ёшдан ошган 5 нафар фуқаро мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб борган ва номусига теккан. Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланиб, ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
added today at 07:46
КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги туғруқхонани сентябрь ойида таъмирлаймиз деб ёпишди. Аммо мутасаддилар туғруқхона таъмирини пайсалга солмоқда. Оқибатда, Мойбулоқ ҚФЙдаги тиббий ходимлар туман марказига қатнамоқда. 300-500 минг сўм маош оладиган ишчиларнинг топгани йўлкирага кетмоқда. Бунинг устига, Мойбулоқдаги яроқсиз деб топилган бинода беморлар даволанмоқда. Юқори ташкилотлардан туғруқхонани тезроқ таъмирлаб беришларини сўраймиз”.
added today at 07:00
Бир вақтлар бу ерларда Сталин даврида қамалиб, сургун қилинганлар яшаган бараклар бўлган. Кейинчалик Сталиннинг меҳнат лагерлари тугатилган, аммо собиқ маҳбуслар ва уларнинг қўриқчилари соқчилар бу ерларда қолиб кетган. Кейинчалик уларнинг сафларига комсомол аъзолари қўшилган. Арктика, Кола ярим ороли, Мурманск вилояти, Апатити шаҳри. Хрушчев ва Брежнев ҳукмронлиги даврида ушбу шаҳарнинг аҳолиси ўсиб борган, аммо 30 йилдирки бунинг тескариси кузатилмоқда – одамлар ушбу гўзал, аммо ғамнок ва сов
added today at 06:16
“Холиков Йўлдошнинг сўкинишларидан, унинг қадр-қимматимиз, инсоний ҳуқуқимизни топташидан чарчадик. Муносиб чора кўрилишини хоҳлаймиз. Бундай хатти-ҳаракатлар президент сиёсатига ҳам қарши кетиш ҳисобланади. Ёрдам беринглар!” Бу мурожаат Озодликка Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантларидан келди. Икки ойдан бери Сирдарёда пахта тераётганини ёзган талабалар Озодликка видео ҳам тақдим этди. Видеода олийгоҳ раҳбарларидан бири талабаларни бўралаб
Show more
565 480 participants in the group
Ширин шаҳар маъмурий судининг 25 сентябрдаги ëпиқ мажлиси 15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумон қилинган сирдарёлик 57 яшар С.Рни айбсиз деб топди. Озодликда нусхаси бўлган қарорга кўра¸ "С.Р ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмагани сабабли" жиноят иши тўхтатилган. Суд оқлаган С.Р Озодлик билан суҳбатда ўзининг айбсиз эканини таъкидлаб, “адолат ғалаба қилганидан мамнунман,” деб айтди. Зўрлангани иддао қилинган 15 яшар Ж.Снинг акаси бундан олдин Озодлик билан суҳбатда "зўравон қўшни ишни бости-бости қилишга уринмоқда" дея хавотир билдирганди. Озодликда нусхаси бўлган суд қарорига кўра¸ зўрлангани иддао қилинган қизнинг онаси Ж.С ва қизнинг отаси Ж.Қ 17 августдан 18 августга ўтар кечаси соат 01 ларда уйига кириб келган қўшни 57 яшар С.Рни таëқ (суд қарорида чўп дейилган-таҳр) билан уриб, енгил жароҳатлаганликда айбдор деб топилган, аммо огоҳлантириш билан жавобгарликдан озод қилинган. Суд қарорида 57 яшар С.Рнинг калтаклангани унинг докторга бориб олган 181 сонли тиббий хулосасига асослангани айтилади. Шунингдек, воқеа юзасидан ИИБга ариза ëзган қизнинг қариндоши Ж.Г туҳмат қилганликда айбланиб, 669 сўм жаримага тортилган. Мунаввар кўчасида нима бўлган эди? Суд қарорида акс этган гувоҳликлар ва Озодлик суҳбатлашган воқеа гувоҳларига кўра¸ 57 яшар С.Р. қўшни қизнинг уйда ëлғиз қолган пайтини аниқ билиб, девордан ошиб тушиб, ҳовлида ухлаб ëтган 15 яшар қизга тегажоғлик қилган. Зўрланганликда гумон қилинган 15 яшар Ж.Хнинг суддаги кўрсатмаси: - 2019 йил 17 августан 18 августга ўтар кечаси онамнинг мазаси бўлмагани учун ҳовлида ухладим. Соат 01ларда қўшни С.Р. келиб елкамдан ушлаб, судраб ошхонага олиб кирди. Бақирсам, оғзимни қўли билан ëпди. Мени ерга ëтқизиб ўзининг пастки кийимларини (шимини-таҳр.) ечди. Кийимим маҳкам бўлгани учун ечинтира олмади. Кўкракларим ва жинсий аъзомни қўли билан эзғилади Зўрланганликда гумон қилинган 15 яшар Ж.Х айни куни докторга мурожаат қилган. Озодлик мухбири қиз олиб келинган тез тиббий ëрдам станцияси врачи билан гаплашди. Врачнинг айтишича¸ қиз касалхонага келтирилганида баданида гематомалар бўлган, ўзи эса қаттиқ стрессда бўлган. Озодликда қизнинг муолажа тарихи ëзилган 4042-4 рақамли ҳужжат нусхаси бор. Воқеа гувоҳлари гапларидан маълум бўлишича¸ 57 яшар С.Р. қўшни қизнинг уйда ëлғиз қолган пайтини аниқ билиб, девордан ошиб тушган. Зўрлангани гумон қилинган қизнинг онаси кар-соқов Ж.Снинг таржимон Раҳматова иштирокида берган суддаги кўрсатмаси: - Кечқурун 01 да шовқинни эшитиб ошхонага бордим. Чироғни ëқдим. Қўшнимиз С.Р ни пастки кийими йўқ ҳолатда чўккалаб ўтирганини кўрдим. С.Р менга қараб, "кўрганингни айтсанг, ўлдираман", деб қочди. Мен уни орқасидан бориб, чўп билан урдим. Эрим ҳам етиб келиб қўшни С.Р ни чўп билан урди. Ана шундан кейин қизнинг қариндоши ИИБга қўнғироқ қилган. Суриштирувни Ширин шаҳар ички ишлар бўлими катта терговчиси Достон Саломов олиб борган. Суд қарорида ëзилишича¸ бу кўрсатмалар "иш ҳолатига мос келмайди ва ўйлаб топилган важлар сифатида баҳоланган". Зўрланганликда гумон қилинган 15 яшар Ж.Х суд қарорида “мустақил фикрга эга эмас¸ ижтимоий оғиш ҳолатда, ташқи таъсирга мойил” деб топилган. Шуларни инобатга олган суд “С.Р ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмагани сабабли” ишни тўхтатди. Қизнинг онаси Ж.С ва отаси Ж.Қ "безориликда" айбдор деб топилди. Воқеа юзасидан ИИБга ариза ëзган қизнинг қариндоши Ж.Г туҳмат қилганликда айбланиб, 669.000 сўм жаримага тортилди. Адолат тантана қилдими? 15 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда гумон қилинган ва суд тарафидан оқланган сирдарёлик С.Р Озодлик билан суҳбатда безорилик ва туҳмат қурбони бўлганини таъкидлади. - Миллион пулим бор. Шу ишни қилсам, кўчада пулга қиламан-ку. Бу гапларни ҳаммаси туҳмат. Мен бинолар қуриб одамларга хизмат қиладиган, серҳиммат ва бунëдкор одамман. Номимни булғашди. Энди тўкилган обрўйимни қайта тиклаш учун халқимга хизмат қилишга бел боғладим. Суд қароридан тўла қониқдим. Адолат қарор топганидан мамнунман. Қизнинг ҳуқуқбузарликда айбланган қариндошлари билан 8 ноябрь куни боғланишнинг имкони бўлмади. Жорий йилнинг 4 сентябрида қизнинг акаси Ëдгор Озодлик билан суҳбатда "зўравон қўшни ишни бости-бости қилишга уринмоқда" дея ташвиш билдирган эди. Зўрлангани иддао қилинаëтган қизнинг акаси Ëдгор С.Р. нинг ўғиллари “аризани қайтариб ол” дея унга ва оиласига босим қилганини ҳам айтган эди. Қизнинг адвокати Шерали Набиевнинг 4 сентябрь куни Озодликка билдиришича¸ қизнинг ўзи ва онаси гувоҳлик беришига қарамасдан, мазкур оғир жиноят оддий безорилик деб малакаланган.
Oddiy yigit Оддий йигит
  • 0
Oddiy yigit Оддий йигит
8 Nov
Яхши иш булмабди
  • 0
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
8 Nov
  • 2
Сержант Коракутов
8 Nov
Чигал  иш  жуда.

КАР-соков она шовкинни  эшитиши  хам  галати..*)
  • 2
Үuve Yuve 👌
8 Nov
Ширин шахар судиям булами 😝
  • 0
ᬽ᬴᬴᬴᬴᬴᬴〄Фĕҏґӓӈӗҵ〄᬴᬴᬴᬴᬴ᬽ
8 Nov
57 ёшидаям диккайиб турганига қоил ома😂😂
  • 0
🦋 Т Р О П И К А Н К А🦋
8 Nov
Гумондан тиз чукиб гематома,   кура Мед.экспертиза деган тушунча йукми?!
  • 1
ХХХ РУСТАМ ЖАН ХХХ
8 Nov
Кушниларихам куровди шекили. Ёки хожи дияпсизлар кулига КУРОНИ бериб касам ичирилар етади
  • 1
О K
8 Nov
Е коил колмадим!
  • 0
Шер Али
8 Nov
Судяни кизи синглиси йукмикан узини уша оилани урнига куйиб курсин.Уни кизи зурланса аник 15 йил берилса керак.
  • 5
---------- ----
8 Nov
Shifokorga borgan ekan, shifokor tastiqlabdi, gemotoma topibdi, gemotoma iziga qarab qachon boʻlgani aniqlanadi, ekspertizada aniq kiritiladi, sudya shu dalillarga qaramadimi, qiziq!
  • 3
---------- ----
8 Nov
Миллион пулим бор. Шу ишни қилсам, кўчада пулга қиламан-ку. Бу гапларни ҳаммаси туҳмат. Мен бинолар қуриб одамларга хизмат қиладиган, серҳиммат ва бунëдкор одамман. Номимни булғашди. Энди тўкилган обрўйимни қайта тиклаш учун халқимга хизмат қилишга бел боғладим. Суд қароридан тўла қониқдим. Адолат қарор топганидан мамнунман
Gaplarga eʼtibor qilsak, mamnuniyatdan koʻra tilyogʻlamalikka oʻxshiydi.
  • 0
НЕ Терпимый Парень
8 Nov
Молодец,судья 😂😂 порахур онангни сикай сени кизингни биров зурласа эди ва зурлаган олдингдан гердайиб окланиб утса бир томоша буларди пул учун кутингни берасанлар сенлар онангни сикайлар
  • 4
🌷 LR 🌷
8 Nov
Товба
  • 1
OFF ✌
8 Nov
  • 0
ீ͜҉ৡৢ͜͡ꁅ͜͡͡𖤐͜͡⇛ᮽᮺᮋᮗᮘ⇚ ͜͡𖤐͜͡ꍏ͜͡ீ҉͜ৡৢ͜͡
8 Nov
БУ ЕБ ТУЙМАС СУДИЯЛАРНИ ОЛДИДА ВОЯГА ЕТМАГАН ҚИЗНИ НОМУСИ НИМА БУЛИБДИ
ОНАСИНИ ЗУРЛАГАНДА ХАМ ОҚЛАВОРАДИ ПУЛНИ КУЧИ БИЛАН

ЯНА АЙТАМАН
ҚОНУН ХАЛИМДЕК НАРСА ИСТАГАН ШАКЛГА СОЛИШАДИ ФАҚАТ ОЗРО ХАРАЖАТИ БОР

УЗИНИ 15 ЁШ ҚИЗИНИ КИМДУР ЗУРЛАСА, БУТУН ХАЁТИНИ РАСВО ҚИЛСА БУ СУДИЯ НИМА ҚИЛАРКИН А

УЛИМ УНДАЙ 57 ЁШ ҚАРИЯГА

БИЗДА АДОЛАТНИ ОНАСИНИ СКИБ ҚУЙИШГАН
  • 4
НЕ Терпимый Парень
8 Nov
Коррупция онасини сикай шундай авжига чиккан бля буду ****
  • 0
Log in or sign up to add a comment