added today at 14:30
Фарғона вилоят, Риштон туманида вояга етмаган икки қиз газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновдан олинган маълумотга таяниб хабар қилди. 2019 йил 11 ноябрь куни соат 06:30ларда Риштон тумани, “Зарариқ” маҳалласида яшаган вояга етмаган опа-сингиллар хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида кирган вақтда ҳаммомни иситиш учун қўлбола усулда ясалган печга уланган табиий газ ўчиб қолиши натиж
added today at 13:45
Ўзбекистон ҳукумати Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлиш ёки бўлмасликни муҳокама қилиш доирасида Россия ва иттифоққа аъзо бошқа давлатлардан ўз ишлаб чиқариш саноати ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари учун кафолатлар берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда 11 ноябрь куни «Коммерсантъ» нашри Россия ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда хабар берди. Нашр манбасининг айтишича, айни пайтда “ Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши масаласида экспертлар ўртасидаги музокарал
added today at 13:00
Жанубий Кореянинг Эксимбанки касалхоналарни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш лоийҳасига 74 миллион доллар маблағ ажратди. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 11 ноябрда билдиришича, бу борада Эксимбанк расмийлари билан Тошкентда 8 ноябрда ўтказилган учрашувдан сўнг ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланди. Лойиҳада чекка туман ва қишлоқларда жойлашган 150 дан ортиқ тиббий муассасани замонавий технологиялар билан жиҳозлаш назарда тутилган.
added today at 12:16
Россия президенти Владимир Путин 11 ноябрда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига қутлов йўллади. Мазкур анжуман Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари ўтказилди. Анжуманда Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 80 дан ортиқ эксперт иштирок этди. “Халқаро экспертлар жамияти томонидан Осиёга қаратилаётган эътибор ҳақиқатдан ҳам асослидир — энг йирик ва дунёда аҳолиси
added today at 11:30
АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳри Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасидаги кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. Бизда газ муаммо. Ҳеч бўлмаса чироқ бўлармикан десак, соатлаб ўчириб қўйишяпти. Чироқ йўқлигидан фарзандларимиз дарс ҳам қила олмаяпти. Мутасаддилар халқ дардига қулоқ солади деган умиддамиз”. (Бу хабар Озодликка 10 ноябрь куни келган.)
added today at 10:45
“Сиздан Телеграм”да Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчаси аҳлининг газ узилишлари ҳақида мурожаати эълон қилинган эди. Сирдарё тумани газ идорасидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди: “Сирдарё туман газ” мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчасида олинган видеомурожаатни жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш жараёнида бу ҳудудда табиий газ босими етарли экани, аммо айрим хонадонларда ностандарт турдаги ёндиргичлар ўрнатилгани а
added today at 10:00
ПОП. “Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи “Боғишамол” МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси фаолиятидан норозимиз. Қачон борманг, эшикка қулф осилган бўлади. Ҳужжат керак бўлса, раисни ҳам, котибани ҳам тополмаймиз. Кези келганда уларга ялиниб-ёлвориб имзо қўйдирамиз. Қолаверса, бундай хароб маҳалла биноси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудида бўлмаса керак! Кўп сонли аҳоли номидан маҳаллага муносиб раис қўйилишини талаб қиламиз”. (Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)
added today at 09:16
“Сиздан Телеграм”да Андижон шаҳридаги 22-боғчада болаларга мўлжалланган скамейкалар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Х.Зиёевадан ушбу ҳолат бўйича расмий жавоб хати келди. “22-мактабгача таълим ташкилотидаги эски ўриндиқлар янгиланди, эскилари эса ўтин учун ҳисобдан чиқарилди. Ҳисобдан чиқарилган ўриндиқлар ўз вақтида ўтинхона олиб кирилмаган. 2019 йил 2 ноябрь куни ушбу ўриндиқлар ўтинхонага олиб кириб жойланди” дейилади МТ
added today at 08:30
Қашқадарёда 5 нафар эркак 26 ёшли қизни зўрлаган. Бу ҳақда “Постда” газетаси 11 ноябрь куни хабар берди. Билдирилишича, бу воқеа 2019 йилнинг октябрь ойида содир этилган. Тунги соат 01:30 да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни Қарши шаҳрида яшовчи 30 ёшдан ошган 5 нафар фуқаро мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб борган ва номусига теккан. Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланиб, ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
added today at 07:46
КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги туғруқхонани сентябрь ойида таъмирлаймиз деб ёпишди. Аммо мутасаддилар туғруқхона таъмирини пайсалга солмоқда. Оқибатда, Мойбулоқ ҚФЙдаги тиббий ходимлар туман марказига қатнамоқда. 300-500 минг сўм маош оладиган ишчиларнинг топгани йўлкирага кетмоқда. Бунинг устига, Мойбулоқдаги яроқсиз деб топилган бинода беморлар даволанмоқда. Юқори ташкилотлардан туғруқхонани тезроқ таъмирлаб беришларини сўраймиз”.
Show more
565 480 participants in the group
Тожик расмийларининг чегара заставасига ҳужум бўйича баёни турли саволлар уйғотмоқда. Фарғонада 35 миллиард сўм терим пули вақтида тўланмагани аниқланди. Ўзбекистонлик адвокат прокуратура ва ДХХдаги ислоҳотларни шунчаки расмиятчилик, деб атади. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди. _____________________________________________________________ Ўзбек-тожик чегарасидаги заставага ҳужум “шубҳали” деб баҳоланди Davletov.uz канали 6 ноябрга ўтар кечаси 20 нафар қуролланган шахслардан иборат гуруҳ томонидан Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги заставага уюштирилган ҳужумни “шубҳали” деб баҳолади. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати ҳужум қилган шахслар “Ислом давлати” террор гуруҳи жангарилари бўлиб, улар Афғонистон ҳудудидан махсус топшириқ билан ўтганини маълум қилган. Қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилингани, беш нафари қўлга олингани хабар қилинган. “Узоқ вақт Россия оммавий ахборот воситалари маълум миқдордаги террористлар Суриядан Афғонистонга улоқтирилгани ҳақида роса ёзди. Террористлар ҳам шунча аҳоли пункти қолиб, Ўзбекистон чегараси яқинидаги заставага ҳужум қилибди. Нима эмиш: “энг қулай жой эмиш”. Ҳозир ҳам асосан Россия оммавий ахборот воситалари ёзаяпти”, дея воқеликка теранроқ баҳо беришга ишора қилди Davletov.uz канал. Блогер ушбу ҳодиса Тошкентда МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари учрашуви арафаси рўй берганига ҳам эътибор қаратган. Фарғонада 35 миллиард сўм терим пули вақтида тўланмаган Фарғона вилояти прокуратураси ҳудудда теримчиларга яратилган шароитларни ўрганиб, 230 дан зиёд камчилик аниқлади, деб хабар беради вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Фарҳоджон Исмоилов (“Ҳуқуқ”, 7 ноябрь). Жумладан, Бешариқ, Бағдод, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Қува, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Фурқат ва Фарғона туманларида жами 35 миллиард 800 миллион сўм терим пули ўз вақтида тўланмаган. Қайд этилишича, прокуратура аралашуви билан терим пули тўлаб берилган. Адвокат прокуратурани кўзбўямачиликда айблади Адвокат Аллан Пашковский ҳуқуқ-тартибот тизимидаги ислоҳотларни танқидий баҳолади (www.kun.uz, 5 ноябрь). “Прокуратура органлари бугунги кунда тез-тез (деярли доимо) ўзининг назоратчилик функциясини (хусусан ДХХ тергов бўлинмаларида дастлабки терговнинг қонунийлигини) бажармаяпти, балки шунчаки кўзбўямачилик қиляпти ва фуқароларнинг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилмаяпти. Терговдагиларга нисбатан қийноқлар қўлланишини тўлақонли текширмаяпти”, дейди у. Адвокатга кўра, ҳимоячини танлаш бўйича мавжуд тартибга риоя қилмаслик, тергов остидаги шахсларга ноқонуний таъсир қилиш ва уларни битим асосида иш олиб бораётган адвокатдан воз кечтириш, айбланувчиларни қўрқитиш, айбланувчи қариндошларига таҳдид қилиш, жиноий жавобгарликнинг юридик оқибатлари ҳақида ёлғон маълумот бериш, битим асосида иш юритаётган адвокатга туҳмат қилиш каби ҳолатлар ҳар қадамда кузатилмоқда. “Прокуратура ва давлат хавфсизлик хизматидаги ислоҳотлар ҳозирча шунчаки расмиятчилик ва амалда татбиқ этилмаяпти… Амалда ҳаммаси аввалгидек, баъзида эса аввагидан ҳам ёмон давом этяпти”, деб ҳисоблайди адвокат Аллан Пашковский.
ㅤ ㅤ
8 Nov
  • 4
Кози Бува
8 Nov
Албатта шухбали постановка :-S
  • 1
Тимур Алимов
8 Nov
Застава деган кино эсимга тушип кетти
  • 2
Үuve Yuve 👌
8 Nov
Застава дегани узи нима дегани 😂
  • 1
Озорник )))))
8 Nov
Учтаси бирда. (H)✌👆
  • 2
Кайфолог 🗽
8 Nov
Кайфолог 🗽 replied to Үuve
чегарадаги одам ва юкларни уткизадигон жой.
  • 1
Кози Бува
8 Nov
Жамоат жамул жамку:-S
  • 1
Кози Бува
8 Nov
Кайфолог билан куругидан урсаммикин ёки Аскаров билан суюгиданми (ch)
  • 1
Кози Бува
8 Nov
Здрасти(ch)
  • 0
Бумеранг Судьбы
8 Nov
Ана сизга чегара ҳамдӯстлиги:-S
  • 0
Сержант Коракутов
8 Nov
Кутуришган  раса  хаммаси
  • 1
Кози Бува
8 Nov
Валейкум Ассалом
  • 0
Log in or sign up to add a comment