added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:46
АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. 9 қаватли бино олдидаги пиёдалар ўтиш жойида огоҳлантирувчи белги йўқ. Бир томондаги белги эса ҳайдовчиларга кўринмайди. Пиёдаларнинг бу ердан йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли! Айниқса, болалар ва кексаларга қийин бўляпти. Йўлнинг икки четига ва ўртасига ҳайдовчиларга кўринадиган қилиб белги ўрнатилсин”. (Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:00
ОҚҚЎРҒОН. “Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Бир ойлик ҳарбий хизматга келганларни пахта даласига ҳайдашди. Аскарлар қийналиб пахта теряпмиз. Суткасига 4-5 соат ухлаяпмиз, холос. Ҳар куни яёв бориб келиш жонга тегди. Ҳарбий хизматни пахтада ўтказишни ҳечам кутмагандик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.) ​​----------------------------------------------------------------------
Show more
564 564 participants in the group
Қашқадарё вилоят, Косон туман ҳокими Асрол Бойқараев пахта теримида иштирок этаётган фаолларга мукофот беришни тумандаги тадбиркорлар зиммасига юклади. Озодлик қўлга киритган ҳоким қарорида, тумандаги жами 111та давлат ва хусусий корхона-ташкилотларга пахтакорларни мукофотлаш учун телевизор, чанг ютгич, электр чойнак, рўмол, пайпоқ каби электр ва хўжалик молларини қанчадан сотиб олиши тақсимлаб берилгани ёзилган. Тадбиркорлар ҳокимнинг бу топшириғини бажармаса уларга нисбатан босим бўлишидан чўчиётганини айтмоқда. Косон туман ҳокими Асрол Бойқараев тадбиркорларга совға сотиб олиш мажбурияти қўйилганини инкор қилмоқда. Косон туманида фаолият олиб бораётган, исми сир қолишини сўраган тадбиркорлардан бири пахтакорларга мукофот олиб беришни ҳоким уларнинг зиммасига юклаганини айтаркан, бундай деди: “Мен тумандаги МЧЖлардан бирининг раҳбариман. Ҳоким бизнинг иштирокимизсиз ўзича мажлис ўтказиб, 100 та хрустал совға сотиб олиб беришни менинг зиммамга қўйибди. Битта менга эмас, барча МЧЖларга электр чойнак, хрустал, термос ва бошқа электр товарлари олиб бериш мажбуриятини қўйган. Ўзимиз пахтага одам чиқарганимиз камлик қилгандай яна ўз ёнимиздан совға олиб беришимиз керак экан”
Туман ҳокимининг 27 сентябрда ўтказган мажлиси қарорини Озодликка юборган бошқа бир тадбиркорнинг айтишича, ҳеч ким улардан пахтакорларга совға олиб бериш розилигини олмаган: “Бу мажлис номига бўлди. Қайси ташкилотга қанча совға ажратилгани аввалдан тайёрлаб қўйилган экан. Рўйхатдаги тадбиркорларнинг ярми ҳам мажлисда йўқ эди. Шунча совғани топиб берасан, тамом, деган гап бўлди. Сен розимисан шунга, қаердан топиб берасан деган гап бўлмади” Озодликка юборилган ҳоким қарорида туман касаба уюшмаси ва “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармаларининг ташаббуси билан ҳашарчи теримчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, эсдалик совғалари топшириш учун совға йиғиш тадбири ўтказилиши айтилган.
Ҳокимлик берган рўйхатда тумандаги “Ёғ экстракция ОАЖ”, “Пахта тозалаш ОАЖ” “Дон МЧЖ”, “Бунёдкор МЧЖ” каби катта корхоналарга 1300тагача, кичик МЧЖларга 50тадан 100тагача телевизор, чанг ютгич, электр духовка, электр самовар, Тефал, термос, дазмол, чойнак, телефон, адрас, сочиқ, рўмол, пайпоқ каби электр ва хўжалик моллари солиғи солингани кўринади. Косон туманидаги катта тадбиркорлардан бири унга юзта тефал (электр чойнак) ва 100та рўмол солиғи солинганини Озодликка айтди: “Бугун куни билан магазинларда тефал ахтариб чарчадим. Иккита магазинга кириб чиқдим, пул ўтказишга йўқ деяпти. 100 та пайпоқнику топиб қўйдим. Энди 50та топишим керак. Ҳаммасини топганимдан кейин ҳокимликдаги Сирожов Қиёмхонга олиб бориб беришим керак экан. Топиб бермасак ҳокимнинг қора рўйхатига тушамиз. Кейин йўқ нарсадан кир ахтаравериб, ишлагани қўймайди. Совғалар эса пахтакорларга ҳокимлик номидан берилади. Одамлар ҳокимимиз зўр экан деб, хурсанд бўлиб юраверади”. Озодликка юборилган ҳужжатда Косон туман Халқ таълими бўлими касаба уюшмаси, "Ватанпарвар" ташкилоти, Давлат санитария- эпидемиология марказига ҳам 150тадан совға олиб бериш вазифаси юклатилгани ёзилган.
Косон туман ҳокими Асрол Бойқараев Озодлик билан суҳбатда тадбиркорларга пахтакорлар учун совға олиб бериш топшириғи берганини инкор қилди: “Мен тадбиркорларга совға олиб берасан деб айтганим йўқ. Бундай демайман ҳам. Тадбиркорларни пахта теримига жалб этганим ҳам йўқ”. Озодлик унинг тасарруфида ҳокимнинг ўзи имзолаган қарор ва тадбиркорларга бўлиб берилган совғалар рўйхати борлигини айтса ҳам ҳоким бундай қарор чиқармаганини айтди: “Ҳеч қандай мажлис ҳам бўлгани йўқ, ҳеч қандай қарор ҳам чиқарилгани йўқ”. Ўзбекистонда пахта теримчиларини рағбатлантиришга маҳаллий тадбиркорларнинг жалб қилиш ҳолатлари аввалги йилларда ҳам кузатилган. Жорий йилнинг 3 октябрь куни Наманган вилоят, Тўрақўрғон туманидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари пахта теримига ўз чўнтагидан пул тўлаб, мардикор ёллагани ҳақида Озодлик хабар қилган эди. Ислом Каримов давридаёқ Ўзбекистон ҳукумати ўз қарори билан тадбиркорлик субъектларини хайрия ҳамда пул ажратиш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбуран жалб қилишни тақиқлаб қўйган эди.
У З Б Е Ч К А
9 Oct
😳😳хаааа хоким бўлиш хам кийин экан..Хоким бўлиш учун икки юзламачиликдан кизил дипломинг бўлиши керак экан.
  • 8
ШУН ҚОР
  • 0
боря боря
9 Oct
yaxshiym tadbirkor bor bumasam bilmadim
  • 0
9 Oct
xamma yoq kasha korupsiya yanayam avj oldi moliyaviy piramidalar yana jonlandi
  • 1
Яхши Кайфият
9 Oct
Яхши Кайфият replied to М И Р
:-S
  • 1
Давронбек Назаров
9 Oct
Туманларда шундай тадбиркорларга солик солинади. Бу одатий хол. Масалан, навруз, янги йил, Мустакил лик байрамларида. Ташаббус курик танловларидаги барча харажатлар тадбиркорларга юклатилади. Махаллий бюджетидан ажратилган маблаглар рахбарларнинг чунтагига тушиб, изсиз йуколади.
  • 3
-Руслан -
9 Oct
Ким мавзуни тулик укиб чиккан экан ёки хамма менга ухшаб факат сарлавхасини укийдими факат:-)
  • 3
DILЯ КАRIMOVA
9 Oct
DILЯ КАRIMOVA replied to У З Б Е
Тугри айтасиз кушиламан
  • 1
DILЯ КАRIMOVA
9 Oct
DILЯ КАRIMOVA replied to Давронбек
Тугри гаингиз
  • 0
🇺🇿А Л И Г А Т О Р 🇰🇬
9 Oct
Мен тугриси умуман укимиман😂😂
  • 1
-Руслан -
9 Oct
-Руслан - replied to 🇺🇿А Л И Г А
Шунга хайронманда..бунча узундан узундан зерикарли мавзу, киска лунда тиник ва тушунарли килиб ёзишни хеч урганишмади булар:-)
  • 0
М И Р А Ж
9 Oct
М И Р А Ж replied to Яхши
Огзийиз кийшаймасин ...удалить килдим
  • 0
М И Р А Ж
9 Oct
М И Р А Ж replied to 🇺🇿А Л И Г А
Ман факат сарлавхасини укийман .
  • 1
Zulfiya Axunjonova
9 Oct
олаа хароми хоким бомий кет давлат тарафидан халкни мукофотла деб сенларга пул ажратсаю сенлар пулни узингга олиб тадбиркорларни буйнига куябсанми тадбиркор сенга ким болибли харомилар
  • 1
DILЯ КАRIMOVA
9 Oct
DILЯ КАRIMOVA replied to Zulfiya
😂
  • 0
9 Oct
Фермерлар мукофотлашсин, пахтадан купрок улар манфаатдор.Фермерлар нолигани нолиган,лекин биронтаси ерни топширмайди.Чунки даромади яхши,ман жуда яхши биламан.Узим фермерлик килганман.
  • 0
DILЯ КАRIMOVA
9 Oct
Фермер мехнат киладими халоли булсин кандини урсин
  • 1
🇺🇿А Л И Г А Т О Р 🇰🇬
9 Oct
Аминахонни иштан бушатамиз
Бумади 😂😂
  • 0
Log in or sign up to add a comment