added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:46
АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. 9 қаватли бино олдидаги пиёдалар ўтиш жойида огоҳлантирувчи белги йўқ. Бир томондаги белги эса ҳайдовчиларга кўринмайди. Пиёдаларнинг бу ердан йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли! Айниқса, болалар ва кексаларга қийин бўляпти. Йўлнинг икки четига ва ўртасига ҳайдовчиларга кўринадиган қилиб белги ўрнатилсин”. (Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:00
ОҚҚЎРҒОН. “Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Бир ойлик ҳарбий хизматга келганларни пахта даласига ҳайдашди. Аскарлар қийналиб пахта теряпмиз. Суткасига 4-5 соат ухлаяпмиз, холос. Ҳар куни яёв бориб келиш жонга тегди. Ҳарбий хизматни пахтада ўтказишни ҳечам кутмагандик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.) ​​----------------------------------------------------------------------
Show more
564 564 participants in the group
26 сентябрда риштонлик 52 яшар Гавҳар Раҳимовани хизмат машинасида уриб ўлдирган Фарғона вилоят ИИБ ходими, профилактика инспектори А.Э. ўз вазифасида қолмоқда, унинг устидан жиноят иши очилган, лекин эҳтиëт чораси сифатида қамоқ кўзда тутилмаган.​ ИИБ зобитининг Озодликка айтишича, А.Э. Гавҳар Раҳимовани ИИБ ички хавфсизлик хизмати спиртли ичимлик ичган ходимларни аниқлаш мақсадида ўтказган рейд давомида, қўлга тушиб қолишдан қочаётган пайтда, уриб юборган. Марҳумнинг яқинлари айбдор жазоланмагани ва жабрланувчи сифатида компенсация олмаганидан норозилик билдирмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси вакили Озодликка “26 сентябрь куни Фарғона шаҳар Сохибқирон Темур кўчасида ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.Э. бошқарувидаги “Матиз” хизмат машинаси иштирокида ва пиëда Гавҳар Раҳимованинг ўлими билан тугаган ЙТҲ​ юзасидан жиноят иши” очилганини билдирди. Прокуратура мулозимига кўра¸ ИИБ ходими А.Э. Жиноят кодексининг 102-моддасида (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) кўзда тутилан жиноятни содир этганликда гумонланмоқда. Фарғона вилоят ИИБнинг Озодлик суҳбатлашган вакилига кўра¸ бу иш юзасидан ИИБ ички хавфсизлик бўлими ходими Шуҳрат Мўминов хизмат текшируви ўтказмоқда. Фарғона вилоят ИИБнинг майор рутбали зобити, исми сир қолиш шарти билан Озодликка билдиришича¸ устидан жиноят иши очилган А.Э. ўз вазифасида қолмоқда¸ чунки унга қарши эҳтиëт чораси сифатида қамоқ кўзда тутилмаган. Жиноят иши ҳужжатлари билан танишлигини айтган ИИБ зобитига кўра¸ вилоят ИИБ бошлиғи мавжуд тартибга зид тарзда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва президент администрациясига махсус хабарнома юбормаган. Шунингдек, зобит иддаосига кўра¸ ЙТҲ сабабчиси дея кўрилаëтган А.Э қони текширилганда оз миқдорда алкоголли ичимлик истеъмол қилгани юзага чиққан. Зобитнинг яна айтишича, 26 сентябрь куни ИИБ ички хавфсизлик бошқармаси хизмат вазифасини ўташ пайтида алкоголли ичимлик истеъмол қилувчи ходимларни аниқлаш учун рейд ўтказган. Шу рейд пайтида "қочаман" деб, йўл четидаги Рахимовани уриб юборган. Айни пайтда бу айбловлар акс этган ҳужжат Озодликда йўқ. Фарғона вилоят ИИБнинг Озодлик суҳбатлашган вакилига кўра, 26 сентябрь куни ҳақиқатан ҳам ИИБ ички хавфсизлик бошқармаси шахсий таркиб ўртасида рейд ўтказган. Озодлик билан суҳбатлашган ва ўзларини Бобур ва Муроджон дея таништирган ИИБ ходимларига кўра, лейтенант А.Э эҳтиëтсизлик боис ўзи истамагaн холда Раҳимованинг ўлимига сабаб бўлган. Айни пайтда бу иккала ходим ўз ҳамкасбининг "спиртли ичимлик истеъмол қилмаслиги ва ҳар соҳада берчага ўрнак ИИБ ходими" эканлигини таъкидлашди. Озодлик ЙТҲ иштирокчиси дея жиноят иши фигуранти А.Э нинг ўзи билан ҳам гаплашди. Қисқа мулоқот давомида А.Э ўзининг айбдор эмаслигини ва суд бу масалада одил қарор чиқаришидан умидворлигини айтиш билан чекланди. 26 сентябрь куни риштонлик Гавҳар Раҳимова Фарғона вилоят болалар касалхонасида даволанаëтган қизини кўриш учун Фарғона шахрига боради. Яқинларига кўра¸ Раҳимова йўл четида кетаëтганда катта тезликда келаëтган ИИБ хизмат машинаси уни уриб юборган. Фарғона вилоят прокуратурасининг Озодлик суҳбатлашган вакилига кўра¸ Рахимова воқеа жойида ўлган ва хизмат машинасини бошқарган ходим хизмат формаси кийимида бўлган. ИИБ ходими А.Э. Жиноят кодексининг 102-моддасида (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда. Бу модда бўйича А.Э.нинг жинояти исботланса, у икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Гавҳар Раҳимованинг оила аъзолари эса жорий ҳафтада компенсация талаб қилиб вилоят прокуратураси ва ҳокимлигига мурожаат қилишди. Прокуратура мулозимига кўра¸ оила аъзоларига компенсация масаласи суд ҳукмига илова қилинадиган хусусий ажрим билан ҳал қилиниши тушунтирилган.
У З Б Е Ч К А
9 Oct
😳😳😳энди аёлни кўзи ожиз  экан,  ўзи машинага келиб урилди деган бахоналар тикиштирилмаса эди 😔😔
  • 8
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Жойи Жаннатда булсин ёткан жойи нурга тулсин.
Яхши хам Россия каби пробка кам оз...
Булмаса бунака мутхиш вокиялар ИИБ ходимларидан, оддий халк жабр дийда булаверади...ва  жимгина   иш ёпилиб кетаверади.
  • 7
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Россияда узлари тухтаб йул беришади...
Узб.дагилар эса, машинадан куларини чикаришиб...оооуу кузинга карамисанми харп деб одолжение килишади. Хайдашканлари  Миннат.
  • 4
9 Oct
Бир инсон улди кетди
  • 1
Sherzod Ismoilov
  • 1
Bek 12345
9 Oct
  • 0
■■  ●●● ■■
9 Oct
Емон бупти...
  • 0
DILЯ КАRIMOVA
9 Oct
Уларга чора йук бечора аел улди кетди
  • 0
DILЯ КАRIMOVA
9 Oct
Булди тамом
  • 0
🇺🇿А Л И Г А Т О Р 🇰🇬
9 Oct
Кочиш кере эмаста
  • 1
9 Oct
Конун олдида барча баробар булиши керак,шундагина конун уз кучини йукотмайди!Суд хукмини кутамиз!
  • 3
9 Oct
  • 1
👉💘graf 💘👈 uz 👉💘graf💘👈
9 Oct
Qonun oddigina xalqga chora kuradi mansapdor waxsga foydasi yuq. Biz tomanda xudi wunday bulgan edi 3 ta yow bolani bosib ketgan edi. Ulardan bittasi vofot eti 2 tasi nogiron bulib qoldi. Ota onasini yugurmagan joyi bormagan idorasi qolmadi. Foydasi bulmadi. Xomòn uz masabida iwlab keloqda ularga qonun. Kurmagani bilan alloxim kurib turibdiku
  • 2
DILЯ КАRIMOVA
  • 0
Хуршид Мелибоев Юсуфжонович
10 Oct
Аллох хаммасини куриб турибди жазосини олади минг ишни босди босди кигани билан
  • 0
Alim Rasulov
  • 0
Log in or sign up to add a comment