added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:46
АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. 9 қаватли бино олдидаги пиёдалар ўтиш жойида огоҳлантирувчи белги йўқ. Бир томондаги белги эса ҳайдовчиларга кўринмайди. Пиёдаларнинг бу ердан йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли! Айниқса, болалар ва кексаларга қийин бўляпти. Йўлнинг икки четига ва ўртасига ҳайдовчиларга кўринадиган қилиб белги ўрнатилсин”. (Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:00
ОҚҚЎРҒОН. “Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Бир ойлик ҳарбий хизматга келганларни пахта даласига ҳайдашди. Аскарлар қийналиб пахта теряпмиз. Суткасига 4-5 соат ухлаяпмиз, холос. Ҳар куни яёв бориб келиш жонга тегди. Ҳарбий хизматни пахтада ўтказишни ҳечам кутмагандик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.) ​​----------------------------------------------------------------------
Show more
564 563 participants in the group
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи ўқувчиси уйи молхонасида осилган холда топилди. 24 сентябрь куни рўй берган ушбу фожиа ҳақида Озодликка хабар қилган курсдошларининг иддаосига кўра, ўқувчи коллеж раҳбарларининг ҳақорати ортидан ўзини осган. Коллеж раҳбариятидан воқеа юзасидан изоҳ олиб бўлмади. Воқеани ўрганган туман ҳокимлиги расмийси суриштирув кетаётганини билдириш билан чекланди. Бойсун туман прокуратураси 18 ёшли коллеж ўқувчисининг ўлими юзасидан терговолди суриштируви олиб борилаётганини Озодликка маълум қилди. Бойсун туманининг Газа маҳалласида жойлашган Қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежининг ўқувчиси А.К. 22 сентябрь куни уйи молхонасида осилган ҳолда топилди. Курсдошларининг Озодликка даъво қилишича, бола коллеж раҳбарияти томонидан ҳақоратланганидан сўнг ўз жонига қилган. Бу ҳақда марҳумнинг курсдошларидан бири Озодликка буларни айтди: “Ўша кундан (ўқувчи осилган ҳолда топилган кундан - таҳр.) бир кун олдин коллеждан чиқиб, уйга кетаётган эдик. Биз билан бирга ўқийдиган қиз курсдошимиз олдинроқда кетаётганди. Шу пайт марҳум дўстимиз қиз тарафга тош отди, ёмон ниятда эмас албатта. Лекин, қиз бақир-чақир қилди. Қизнинг отаси ўртага тушиб, "коллежингга бориб шарманда қиламан" деди. Бола кечирим сўради, лекин отаси тушунмади. Эртаси куни дўстимизни коллеж директори хонасига чақиртириб, руҳан эзишган, оёғингда пайпоғинг ҳам йўқ, деб камситишган. Дўстимиз директор хонасидан чиқиб, бошини ушлаб йиғлаб ўтирди. Шу куни кечқурун уй молхонасига ўзини осганини эшитдик". Марҳумнинг курсдошлари ижтимоий тармоқларга видеоролик ҳам чиқариб, туман ҳокимлиги ва тегишли идоралардан воқеани обдон текширишни талаб қилганлар. - Биз тегишли идораларга шикоят қилдик, лекин натижа бўлмади. Биз ҳаммани бу воқеага бефарқ бўлмасликка ва текширув ўтказишга чақирамиз, - дейилади видеороликда. Озодлик коллеж ўқувчисининг ҳақоратлангани ортидан ўзини осгани ҳақидаги иддаолар юзасидан у ўқиган ​Қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи раҳбариятидан изоҳ ололмади. Бойсун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Ўрал Муродов ўқувчи ўзини осгани масаласини коллеж раҳбарияти билан муҳокама қилганини айтди: - Мен ўргандим буни. У ерда ўзини осадиган даражада ҳеч нарса бўлмаган. Бир кун олдин бу бола қўшнисининг қизини ҳақорат қилган экан, оёғига тош отиб кўкартириб қўйган экан. Шунга ота-онасини чақиртиришган, қўшниси билан яраштиришга уринишган холос. Кечқурун эса бола молхонасига бориб ўзини осяпти. Ҳозир суриштирув давом этяпти, нима бўлгани шу суриштирув якунида маълум бўлади. Бойсун туман Ички ишлар бўлими ходими коллеж ўқувчисининг ўлими юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораётганини Озодликка маълум қилди. Озодликка келаëтган хабарлардан¸ Ўзбекистонда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолларининг кўпайиб бораëтгани кўрилади. Сўнгги олти ой ичида Озодлик ёшларнинг ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ ўндан ортиқ ҳолат ҳақида хабар қилди. Шу йилнинг 17 сентябр куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 4-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси уйи айвонида осилган ҳолда топилди. Яқинларининг Озодликка айтишича¸ қизнинг отаси Россия¸ онаси эса Бирлашган Араб Амирликларига ишлашга кетган, қиз эса бувисиникида яшаган. 9 апрель куни Озодлик Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 16-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўзини осгани ҳақида хабар берган эди. Шу ой бошида Озодлик Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида 2018 йил октябридан буён “бир неча ўн ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган”ини аниқлаган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрдаги ҳукумат мажлисида мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди. Жорий йилдан президент фармони билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди. Руҳий ҳолати бузилган шахслар уларга психиатрия ёрдами кўрсатилиши вақтида бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Шунингдек, янги таҳрирдаги “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиб, унда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари функциялари ҳамда ваколатлари аниқ чегараланиши назарда тутилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида дунё бўйича ҳар 40 секундда бир одамнинг ўзини ўлдириши¸ 20 одамнинг эса ўз жонига қасд қилишга уриниши айтилади.
💥💥🎀ЭЙ ДИЛ🎀💥💥
9 Oct
Хозир уз жонига касд килиш россаям купайган бу Динни билмаганимизданми еки хаетни огирлигиданми.
  • 4
kamoliddin kodirov
9 Oct
Валлохи жонига каст киганла харом улади абадий жаханамга колади
  • 0
ШУН ҚОР
  • 0
Унесенные Ветром
9 Oct
Хар хил фикр билдириш мумкин.
  • 1
Унесенные Ветром
9 Oct
Йошлар аксарияти хозир сал овоз кутариб гапирсангиз хам осиб куйишяпти узларини бу оила таркоклигидандир тарбиялийдиган сустлигидандир
  • 1
ШУН ҚОР
9 Oct
ШУН ҚОР replied to 💥💥🎀ЭЙ
Буни купроқ психологик томондан буш яни иродаси заиф одамлар қилади.Купроқ бойни боллари осади узини.Хаётда қийинчилик курмаган тегма нозиклар.Вазиятдан чиқиб кетолмайди(dt)
  • 2
GUL YUZ
9 Oct
Daxshat
  • 2
М КА
9 Oct
ГУНОХКУ УЗИНИ ОСИШ😂
  • 1
У З Б Е Ч К А
9 Oct
Энди кизни отасиниям тушуниш керакде,  кизи оёғи кўкариб келган бўлса,  бунинг устига ўгил болалардан ўз фарзандини тарафини олмасаям бўлмасдиде. Ўгил болани эса роса камситиш эмас,  психологик тушунча олиб бориш керак эди..Хозирги ёшларни кони кайнаб туради.. Ха нима бўпти наскиси бўлмаса.. Бу пастга уриш хисобланмайди. Ўгил боладе минг килсаям  кизга шўхлик килган. Минг фоиз катта ёшдегиларни хатоси бор бу ишда.
  • 6
М И Р А Ж
9 Oct
Усмир даври ...айни утиш даври . Шунака пайтта фарзандига эътиборни купайтириш керак . Фарзанди бн дуст булиши кк .
  • 5
ККМ ККМ
9 Oct
Нимага арзимаган муаммони деб уз жонига касд килишади жонимиз хам узимизникимас оллох томонидан берилган тухфа оллох Бир томчи сувдан бандасига жон ато килади жонимиз танимиз ОЛЛОХГА омонат омонатини яшаб яшаб яшаб Кариб чириб навара авара тай томошолани куриб яхшилани ёнида яхши Кунла покиза жойда топшириш насиб килсин иншооллох
  • 3
Jon Jon
9 Oct
Jon Jon replied to kamoliddin
Диний китоблада шундог ёзилганми
Ака
  • 0
9 Oct
Астофирилло
  • 0
-Расмус- -Кадирович-
9 Oct
Ўзи кечирсин, ..рост бўлса ..ўзидан айб ўтган эканда, ..гап кўтармас экан нима килар эди тегмаганга тегиниб (тош отиб).!?
  • 3
Yusuf ))
9 Oct
Maktablarni, kollejlarni butkul yopish kerak.
Hozirgi yoshlaga o'z aybi uchun sal urushib gapirsa ( urish shartamas )  yo ozini osvoradi yo suvga tashlavoradi yo pichoqlaydi. Xullas na tarbiya bor na manaviyat. Gururiga tegganmish, kamsitganmish.

Xa nima bo'lsayam Alloh gunohini kechirib rahmatiga olsin.
  • 3
9 Oct
((((( )))) replied to М И Р
Туппа тугри,фарзанд билан дуст булиши керак,айникса она.Утиш давридаги болаларни каттикрок уришиб хам булмай колди.
  • 2
9 Oct
((((( )))) replied to -Расмус-
Бунака уз жонига касд килишлар усмирлар орасида купайиб кетди,озод билмагани канча.
  • 2
Log in or sign up to add a comment