added today at 15:16
14 октябрда Озодлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги -ЎзА шу куни эълон қилган хабарга таяниб, Андижонда ёши 20 дан 23 гача бўлган 6 йигит диний экстремистликда айбланиб қамалгани тўғрисида хабар қилган эди. 14 октябрь, куннинг иккинчи ярмида ЎзАнинг хабари очилмади. Озодлик берган ишора босилганда хабар ўрнида "404 Топилмади" деган ёзув чиқмоқда. Андижонлик йигитларнинг қамалишига оид хабар 15 октябрь куни ҳам очилмади. Бироқ google қидирув тизими 1 кун олдин ЎзА Неъматжон Ўрмонов, Нурулло
added today at 14:30
«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида ёниб кетган юк машинаси. «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарон туманидан ўтган 158-километрида 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда юк машинаси ёниб кетди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг билдиришича, Mercedes-Benz юк машинаси ҳайдовчиси ёмғир оқибатида рул бошқарувини эплай олмай қолган. Натижада юк машинаси йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида юк машинаси ёна бошлаган. Расмий хабарда юк машинаси ҳайдовчиси
added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
Show more
564 566 participants in the group
Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Т.У. ва унинг икки нафар шеригига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. Озодлик Андижон шаҳридаги 50- умумтаълим ўрта мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шукрилло Ўрмонов ва ўқитуви Ғайрат Ашуров мактабда кийиниш қоидаларини математика ўқитувчисидан талаб қилгани​ ортидан 5 октябрь куни мактаб ховлисида икки киши тарафидан калтаклангани тўғрисида хабар қилган эди. Андижон вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, "терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, 2019 йилнинг 05 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.У. ва бошқалар жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳри, Ломоносов кўчасида жойлашган 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси худудига келиб, мазкур мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишловчи Ш.Ў. ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. билан асоссиз равишда ўзаро жанжаллашишган. Т.У. ва унинг шериги томонидан Ш.Ў. ва Ғ.А.ларнинг турли тана қисмларига қўл ҳамда бошқа жисмлар билан зарбалар берилган. Суд-тиббий экспертиза бюросининг дастлабки маълумотномасига кўра, уларга қисқа муддатли соғлиқнинг бузилишига олиб келган енгил шикаст етказилган". Хабар қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган теровга қадар текширув ҳужжатлари 05 октябрь куни Андижон шаҳар ИИОФМБ навбатчилик қисмининг журналидан рўйхатдан ўтказилган.
GUL YUZ
9 Oct
  • 1
GUL YUZ
9 Oct
  • 1
GUL YUZ
9 Oct
  • 1
9 Oct
Укитуви эмас,укитувчи мухбир,редактировать
  • 1
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Ликвидировать не медленно.
  • 0
- -
9 Oct
- - replied to АЙНУРА
салом яхшимисиз
  • 0
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Салом яхши рахмат.
  • 1
Леонардо Выстомучи
9 Oct
Кеча духтир, бугун муаллим эртага ким?
  • 1
- -
9 Oct
бу эскитдан бор нарсаку.
  • 0
9 Oct
.


Асоссиз  равишда  ўзаро  жанжаллашишган  дейдими...???


Ўзини  эҳтиётини  қилиб,  рўмолини  ўраб,  болаларга  таълим бериб  юрган  бир аёл  экан...





Бегона  одам,  бировни
жуфти  ҳалолини  авратини   очиб  юришга  мажбурлаши  ёки  шундай  юришга  даъват  қилиши  жанжаллашишга  асос  бўлолмайдими...???
  • 0
Аваз Мансур
9 Oct
Ўзгаларнинг аёли рафиқасига босим ўтказганларга хам қонунда жавобгарликни йўлга қўйиш керак
  • 0
А F ♔
10 Oct
Bizni davlat islom davlati emas brodar sal narsaga avrat degani buni tasdiqlaganlar szdan anca aqlli xar tomonlama oylab keyn tasdiqledi romolni ozi uchun orediganlar bor va moda ucun orediganlar bor...
  • 1
Log in or sign up to add a comment