added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:46
АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Қўшариқ кўчасидан ёзмоқдамиз. 9 қаватли бино олдидаги пиёдалар ўтиш жойида огоҳлантирувчи белги йўқ. Бир томондаги белги эса ҳайдовчиларга кўринмайди. Пиёдаларнинг бу ердан йўлни кесиб ўтиши жуда хавфли! Айниқса, болалар ва кексаларга қийин бўляпти. Йўлнинг икки четига ва ўртасига ҳайдовчиларга кўринадиган қилиб белги ўрнатилсин”. (Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни келган.)
added today at 07:00
ОҚҚЎРҒОН. “Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Бир ойлик ҳарбий хизматга келганларни пахта даласига ҳайдашди. Аскарлар қийналиб пахта теряпмиз. Суткасига 4-5 соат ухлаяпмиз, холос. Ҳар куни яёв бориб келиш жонга тегди. Ҳарбий хизматни пахтада ўтказишни ҳечам кутмагандик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.) ​​----------------------------------------------------------------------
Show more
564 563 participants in the group
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10−11 октябрь кунлари Ашхободда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди. Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни, жумладан, 2020 йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, 1941−1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020−2022 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон президенти МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
ШУН ҚОР
  • 2
🌷L R🌷
9 Oct
  • 2
9 Oct
Яша ватан хур ватан оламга машхур ватан истиклолга эришдинг давру даврон сур ватан
  • 1
💥💥🎀ЭЙ ДИЛ🎀💥💥
9 Oct
Мустакил Узбекистонимизага куз тегмасин
  • 3
DIL ZORA
9 Oct
  • 1
🇺🇿 Ravshan 🇺🇿
9 Oct
Яашасин қироллар Мирзийоев &Бердимуххамедов
  • 1
9 Oct
Ашхободга бормаганимга анча булди,тугилганимдан бери бормадим:-) (fr)
  • 3
9 Oct
2020.02.02 ва 2020.02.20 ва 2020.02.22 зур саналар экан,туй киладиганлар, ёшлар хисобга олиб куйинглар:-)
Номерларга,ракамларга кизикувчилар учун.
  • 1
BAX TIYOR
9 Oct
Омад
  • 0
9 Oct
((((( )))) replied to Бахтовар
Номери российский экан машинани,тугрими?
  • 0
Бахтовар Сафаров
9 Oct
Yoq bu meni moshinam
  • 1
Бахтовар Сафаров
9 Oct
Uzbek nomer
  • 0
best best
9 Oct
  • 1
9 Oct
((((( )))) replied to Бахтовар
Ха,расмни катталаштирсам сал чапланяпти,рус номер деб уйлабман.
  • 0
best best
9 Oct
  • 0
Бахтовар Сафаров
9 Oct
  • 0
9 Oct
((((( )))) replied to Бахтовар
ЕАЭСга кушилсак,россиядан машина олиб кетиш ниятим бор,насиб.:-)
  • 1
АЙНУРА КАРИМОВНА
  • 0
Log in or sign up to add a comment