added today at 15:16
14 октябрда Озодлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги -ЎзА шу куни эълон қилган хабарга таяниб, Андижонда ёши 20 дан 23 гача бўлган 6 йигит диний экстремистликда айбланиб қамалгани тўғрисида хабар қилган эди. 14 октябрь, куннинг иккинчи ярмида ЎзАнинг хабари очилмади. Озодлик берган ишора босилганда хабар ўрнида "404 Топилмади" деган ёзув чиқмоқда. Андижонлик йигитларнинг қамалишига оид хабар 15 октябрь куни ҳам очилмади. Бироқ google қидирув тизими 1 кун олдин ЎзА Неъматжон Ўрмонов, Нурулло
added today at 14:30
«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида ёниб кетган юк машинаси. «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарон туманидан ўтган 158-километрида 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда юк машинаси ёниб кетди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг билдиришича, Mercedes-Benz юк машинаси ҳайдовчиси ёмғир оқибатида рул бошқарувини эплай олмай қолган. Натижада юк машинаси йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида юк машинаси ёна бошлаган. Расмий хабарда юк машинаси ҳайдовчиси
added today at 13:46
Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас! Бу фикрини Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг фейсбукида эълон қилди. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь ку
added today at 13:00
Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида "Вақф" хайрия жамоат фондининг биринчи меҳмонхонаси иш бошлади. "Вақф" жамғармасининг 14 октябрда билдиришича, меҳмонхонани муфтий Усмонхон Алимов тантанали равишда очиб берган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга, унинг ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. “Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келаж
added today at 12:15
Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича “Росатом” ва Ўзбекистон ўртасидаги музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда “Росатом” бош директори Алексей Лихачёвга таянган ҳолда Новости ва ТАСС агентликлари 14 октябрь куни хабар берди. Алексей Лихачёвга кўра, нархни белгилаб олиш зарурати пайдо бўлгани ортидан музокаралар мураккаблашиб бормоқда. “Аслини олганда, биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқда
added today at 11:31
Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлат сифатида қабул қилинади. Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистонни саммитда мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрияни эса бош вазир Виктор Орбан тамсил этади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси Багдад Амреев Ўзбекистоннинг ташкилотга
added today at 10:45
МАРҒИЛОН. “Мен – М.Қурбонова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Ёшим 73 да. Раҳматли хўжайиним 46 йил механика заводида ишлаб, Йўрмадоз маҳалласи Тўралар кўчасидан 14 сотих ер олган эди. У ерда косиблар ва мебелсозлик цехи ташкил этилган. Мен шу ижара жойдан келган пулга рўзғор тебратар эдим. Турмуш ўртоғим қазо қилгач, қизим ва 2 набирам менинг қарамоғимда қолган. 2019 йил 17 апрель куни Марғилон шаҳри ҳокимияти ходимлари “Обод маҳалла” дастурига тушгани сабаб жой бузилишини айтди.
added today at 10:01
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан, “Тошкент-4” терминали қурилиши муносабат билан 120 та хонадон бузилишга тушди. 2015 йили бузиш ишлари олиб борилди. Бу орада терминал қуриш режаси бекор бўлиб, 29 та хонадон вайроналар ичида бузилмай қолиб кетди. Ушбу хонадонлар яшашга яроқсиз, санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Ҳовлиларимиз атрофи чаён, чивин ва дайди итлар маконига айланди. 7-8 метр ўрала
added today at 09:16
АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Ҳамдўстлик МФЙ Маслаҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да канализация муаммоси бўйича мактубимиз чиққан эди. 30 сентябрь куни Асака ҳокими келиб, “Канализация учун пул ажратилиши керак, ҳозирча чуқур кавлатамиз, шунга оқиб туради. Унгача ҳеч қаерга мурожаат қилманглар, айниқса, Озодлик радиосига” деб кетди. Шу бўйи келмади. Подвал тўлиб, сасиб ётибди, ҳидига чидаб бўлмаяпти. Асака ҳокими ёлғончими? Ё шуни ҳам бош вазир Аб
added today at 08:30
ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Бизга пахта йиғим-теримига “ихтиёрий равишда” чиқаётганимиз ҳақида тилхат ёздиришди. Ишдан айрилишдан қўрқиб, тилхатга имзо чекишга мажбур бўлдик...” (Бу хабар "Paxtagram"га 11 октябрь куни келган.)
Show more
564 566 participants in the group
Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини хориж давлатларига экспорт қилишни тўхтатади. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига интервью берган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов маълум қилди. Вазирга кўра, Ўзбекистон етиштирилган барча пахта хом ашёсини ўз ҳудудида қайта ишлаб чиқаради ва хорижга фақат катта қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотни экспорт қилади. Сардор Умурзақов пахта маҳсулотларини АҚШ ва Хитойга ҳам экспорт қилиш режалаштирилаётганини айтди. Прогнозларга қараганда, жорий йилда ўзбек текстиль маҳсулотларининг экспорти 2 миллиард долларга, 2025 йилда эса 8 миллиард долларга етказилади. Nikkei Asian Review нашри мақолада Франциянинг IFRI тадқиқот институти ҳисоботида келтирилган рақамларни ҳам келтирган. Маълум қилинишича, 2018 йилда Хитой 786та ўзбек ширкатига сармоя киритган. Япония эса фақат 17та корхонада ўз улушига эга. Ўзбекистон сўнгги йилларда пахта хом ашёси экспортини камайтириш сиёсатини олиб бормоқда. Статистиканинг билдиришича, 2010 йилда Ўзбекистон 1,5 миллиард долларлик пахта хом ашёсини экспорт қилган эди. 2015 йилда бу кўрсаткич 736 миллион долларни, 2018 йилда эса 222 миллион долларни ташкил қилди. Ўзбекистонда йилига 1 миллион 200 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади.
М КА
9 Oct
  • 2
М КА
9 Oct
👍БУЛАРКАНУ ОЩКОВОКДАН  ШАШЛИК КИЛСА:-D
  • 3
💥💥🎀ЭЙ ДИЛ🎀💥💥
9 Oct
Дуне буйича пахтамиз 3 чи уриндами
  • 2
👉💝💞💗💖👈 👉💝💞💗💖👈
9 Oct
Энди россияга кетади
  • 3
RUSLAN AZIMOV
  • 0
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Кийм кечак арзонлашар эканде...(ch)
  • 1
DIL ZORA
9 Oct
  • 0
SHUX ----
9 Oct
SHUX ---- replied to М
Lekin owqovoqli shashlini xazm qliw oson bolarmikin
  • 0
9 Oct
((((( )))) replied to АЙНУРА
Кимматлашадиёв....
  • 1
ХАМИД САЙИД😂😂😂😂
  • 0
9 Oct
Хайрият,бир пайтлар узок муддатга шартнома тузилган эди,пахта экспорти буйича, мухлати тугабди.Качонки пахтани узимизда кайта ишланса,даромадимиз ортади.Билишимча,кайта ишланган пахта Россияга кетади.Россиядан темир,ёгоч материалларини олиб киришни кучайтирилса,халкка анча фойдаси тегарди.
  • 0
DIL ZORA
9 Oct
DIL ZORA replied to ХАМИД
  • 0
ХАМИД САЙИД😂😂😂😂
  • 0
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
Ашан маркетида...Узб. махсулоти пройзводство х/б курувдим.
Но на ценник не обратила внимание?!
  • 0
Sherali Rahmatov
9 Oct
Sherali Rahmatov replied to АЙНУРА
Ха, иштонсиз комасак булди, барча матоларни экспорт килиб юбориб, хитойдан синтетик буюмлар оламиз, шекилли.
  • 1
ХАМИД САЙИД😂😂😂😂
9 Oct
  • 0
АЙНУРА КАРИМОВНА
9 Oct
АЙНУРА КАРИМОВНА replied to ХАМИД
  • 0
DIL ZORA
9 Oct
DIL ZORA replied to ХАМИД
  • 0
ХАМИД САЙИД😂😂😂😂
9 Oct
  • 1
Log in or sign up to add a comment