added today at 07:16
ЎЗБЕКИСТОН. “Стипендия тартибининг ислоҳ этилиши Тошкентга вилоятлардан келиб ўқийдиган биз каби талабаларга кучли зарба бўлди. 400 минг сўм стипендияга бир ой яшаб бўладими?! Квартира ижарасининг ўзига 300 минг сарфлаймиз. Шартнома пулини ҳам оширишди. Контракт тўловига уйдагиларга ёрдам бўлсин деб кечалари ҳам ишлаймиз. Энди ўқишни ташлаб, контракт тўлаш учун 2-3 йил Россияга бориб келамиз шекилли...” (Бу хабар Озодликка 17 сентябрь куни келган.)
added today at 06:15
Айни кунларда Ўзбекистонга юбориш учун Беларус ва Европа давлатларидан иккинчи қўл (ишлатилган) трактор ва юк машиналари сотиб олиш бўйича шартнома қилиб қўйган тадбиркорлар қаттиқ саросимада. Сабаби - ​президент Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил апрелида ўзи имзолаган муҳим қарорининг амал қилиш муддатини яна ўзи бекор қилиши кутилмоқда. Агар қарор бекор қилинса, чет элдан олиб кирилаётган юк машиналари учун 70 фоизлик бож ва акциз солиғи қайта тикланади. Амалдаги қарорга кўра¸ мева ва сабзавот та
added yesterday at 20:15
Челак шаҳридаги (Самарқанд вилояти) 79- ўрта мактаб, 3- синф ўқувчиси 18 сентябрь куни синф раҳбари томонидан калтаклангани юзасидан участка нозири ҳамда Пайариқ туман халқ таълими бўлими текширув бошлади. Мактаб маъмурияти 9 яшар ўқувчига қўл кўтарилганини ўқитувчи аёлнинг оилавий муаммоларидан асаби қақшагани билан изоҳлади. Челаклик Диёржон Бадалбоев 3- синфда ўқийдиган ўғли Масъудни синф раҳбари С. Ҳ. калтаклаганини айтаркан, бундай деди: - 18 сентябрь куни эгизак болаларим Масъуд ва Мақс
added yesterday at 19:30
Боғот туманида (Хоразм) 15 сентябрдан бошлаб тумандаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси ҳамда корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари ҳоким буйруғи билан пахта теримига сафарбар қилинди. Тумандаги учта йирик саноат корхонаси ва мактаблардан ташқари барча бюджет идораларига терим отрядлари ташкил қилиш буюрилди. Бу ҳақда Боғот туманида ташкил қилинган терим отрядларидан бири, раҳбари 36 яшар Ферузбек Матëқубов Озодликка маълум қилди. Матёқубовнинг айтишича¸ 19 сентябрь куни туман ҳокими Ойбек
added yesterday at 18:46
Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳарчасини обод қилиш лойиҳаси доирасидаги ишларга сафарбар қилинди. Озодликка боғланган милиция ходимларининг айтишича, дарахтларни оқлаш, уйларни таъмирлаш каби ободонлаштириш ишларини бажариш учун бутун вилоятдан юзлаб ички ишлар ходимларидан отрядлар тузилган. Вилоят ИИБ бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Шарғун шаҳарчасидаги қурилиш ишларига масьул этиб тайинланган. Сариосиё туман Ички ишлар бўлимин
added yesterday at 18:00
18 сентябрда мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлига кўра, қарорга биноан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобил гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади. "Мобил гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қам
added yesterday at 17:15
Тошкент шаҳар прокуратураси “Human” бандлик агентлиги” директори, 29 яшар Шохнур Ф. устидан Жиноят кодексининг “Фирибгарлик" моддаси (168-модда) бўйича жиноят иши қўзғади. Бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, Шохнур Ф. "жуда кўп миқдорда” (168-модданинг 4-қисми “а” банди) фирибгарлик қилганликда айбланмоқда. “Human” бандлик агентлиги”га доир бу янгилик Озодликнинг шу МЧЖ билан боғлиқ мақоласи эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 16-сентябрда
added yesterday at 16:30
2019 йилнинг апрель ойида ​"Вақф" хайрия жамоат фондининг раиси Искандар Халилов тақрибан 32600​ доллар турувчи Малибу-2 русумли хизмат машинаси сотиб олгани ижтимоий тармоқларда кучли баҳсларни уйғотди. Тармоқ фойдаланувчиларининг кўпи хайрия ҳисобига фаолият юритувчи ташкилот раҳбариятини исрофгарчилик учун танқид қилди. "Малибу можароси" унитилаёзган бир пайтда “Вақф” хайрия жамоат фондининг бир-биридан мустақил икки ходими Озодлик билан мулоқотлар давомида фонд раҳбарларини хизмат ваколатл
added yesterday at 15:45
Президент Мирзиёев 19 сентябрда Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармонга мувофиқ, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади. “Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган Б
added yesterday at 15:00
Қашқадарёда эри муттасил калтаклаган аёл охир-оқибат ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура МИБни ўз қанотига олгани эътироз уйғотди. Блогер Гусейн Гасановни кўрган ўзбекистонлик фанат йигитларнинг ҳуши бошидан учди. _____________________________________________________________ Қашқадарёда эрининг калтакларидан безган аёл ўз жонига қасд қилди Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган аёлининг ўлимида айбдор, деб топилди (“Ҳуқуқ”, 19 cентябрь). Исми ошкор этилма
Show more
563 727 participants in the group
"Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамиятига қарашли "Тошкент механика заводи" (собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси) ишчилари пойтахтдаги янги халқаро аэропорт, ер усти метроси қурилишларига сафарбар этилди. Ҳар икки қурилиш лойиҳасини "Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамияти амалга оширмоқда. "Тошкент механика заводи" масъулларидан бири Озодликка завод ишчилари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ амалга ошираётган қурилиш ишларига кўнгилли равишда жўнатилаётганини айтди. Ўз хавфсизлигидан чўчиб Озодликка шахси сир қолиш шарти билан гапирган завод ишчилари ишдан ҳайдалиш ҳақидаги тахдидлар билан ўз касбий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қурилиш ишларига ҳар куни оддий ишчилардан тортиб мухандис-техник ходимлар жалб этилаётганликларини айтишди. "Тошкент механика заводи"да иккинчи тоифали чилангар бўлиб ишловчи ходим 11 сентябрь куни Озодликка жумладан бундай деди: - Муҳандислардан тортиб оддий ишчиларни, аёл ходимларимизни ҳам Тузел Тошкент шарқий аэропорти ва ер усти метроси қурилишида 27 августдан ўта оғир шароитларда мажбурлаб, қулдек ишлатишмоқда. Қирқдан зиёд ишчи, улар орасида мени ҳам ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, ҳеч қандай техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган тарзда баланд метро қурилиши устига мажбурлаб чиқариб тош ёйдирмоқда, - деди завод ишчиси. Заводнинг қанча ходими қурилишга сафарбар этилгани ҳақда Озодликка маълум эмас. Завод ходими метро қурилишига қирқдан зиёд ишчи жўнатилганини айтди. Тошкент вилоят, Қибрай туманидаги “Тошкент-Шарқий” аэродроми базасида янги халқаро аэропорт ҳамда пойтахтнинг саккизта туманидан ўтувчи 52 километрли янги ер усти метроси қурилиши ўтган йили бошланган эди. Ҳар икки қурилиш лойиҳасини "Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамияти амалга оширмоқда. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолияти 2015 йилда тугатилганидан сўнг корхона "Тошкент механика заводи"га айлантирилган ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тасарруфига ўтказилган эди. "Тошкент механика заводи" раҳбари ёрдамчиларидан бири Озодликка завод ишчилари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ амалга ошираётган қурилиш ишларига "кўнгилли равишда" жўнатилаётганини айтди: - "Ўзбекистон темир йўллари" таркибидаги барча корхоналарга, жумладан, бизнинг заводга ҳам ишчиларни шу ишларга юбориш ҳақида кўрсатма келиб туради. Биз шу кўрсатмани бажарамиз. Лекин, ишчиларимизни ҳеч ким мажбурламайди, фақат кўнгиллиларни жўнатамиз, - деди "Тошкент механика заводи" раҳбарининг ёрдамчиси. "Тошкент механика заводи" ​ишчиларига қурилишга ишга чиқарилгани учун қўшимча ҳақ тўланадими? Агар улар иш вақтида қурилишга жалб этилган бўлишса заводда улар қилиши керак бўлган ишни ким бажаради? "Тошкент механика заводи" раҳбариятидан бу саволга аниқ жавоб олиб бўлмади. Заводнинг раҳбари ёрдамчиси деб таништирган масъул ходими: "Бу саволга жавоб беролмайман", деб айтди. Завод ишчиларига кўра, улар қурилишда ишлаганликлари учун қўшимча ҳақ олмаганлар. Бундан олдин завод ишчилари Ховос темир йўл станцияси, Ангрен кўмир конида ҳам мажбурлаб ишлатилганликларини айтишди. - Биз бир вақтлар самолёт ишлаб чиқарганмиз, ҳозир қурилишда қора ишчига айландик. "Ўзбекистон темир йўллари" таркибига ўтганимиздан буён шу аҳвол. Шанба ва якшанба кунлари ишлаганимизга тўлиқ ҳақ тўланмайди, - деди "Тошкент механика заводи" ишчиси. "Тошкент механика заводи" ишчиларининг шикояти юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Ўзбекистонда давлат ишчиларининг ўз вазифалари қолиб қишлоқ хўжалик ва ободонлаштириш ишларига жалб қилиниши одатий хол. Ўзбекистонда "Обод маҳалла", "Обод қишлоқ", "Обод туман" ҳукумат дастурларини амалга ошириш ва иншоотлар қуриш учун бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилгани в илгари ҳам кузатилган. Гарчи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 10 майида “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорни қабул қилган эса-да, бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани борасида Озодликка тез-тез шикоят хатлари келишда давом этмоқда.
D A T S E N T
11 Sept
ana bomasam
  • 2
М И Р А Ж
11 Sept
Ишдан хали хеч ким улмагану .... одамни кадри булиши керак
  • 1
сим силабим
11 Sept
Нима килибди бир пайтлар самолёт ишлаб чикарган булсаларинг? Сизларга Россиядан гасарбайтерлар куриб бермайдику
  • 1
11 Sept
E qiziq xabar emas
  • 0
🌙 🆖
11 Sept
🌙 🆖 replied to сим
Бундай нозик ишларда мутахасислар ишлаши керак эмасми..? Каршимиди поезд йулини кур курона куришиб неча марта ер чукди .. Бу курилишлар пойдевори жуда пухта ва талаб даражада булиши керак эмасми..?  Мажбурдан кул учида ишлаган одамнинг иш сифати канака булиши маьсулларга маьлум эмас эканда .
  • 2
сим силабим
11 Sept
сим силабим replied to 🌙
Асабийлашманг,самолёт курибам гур килишгани йук блин (fr) 👍👍
  • 1
🌙 🆖
11 Sept
🌙 🆖 replied to сим
Бир пайтлар гайка шрупларини бурагандир 😂😂😂
  • 1
сим силабим
11 Sept
сим силабим replied to 🌙
Киргизия деган кир ювиш мошинаси ишлаб чикаргандаям майли эди,олифталик килишади бля (fr) 👍👍👍
  • 1
УСТАЛАРНИНГ УСТАСИ
11 Sept
Вахима кима озод пукти ебсан шу хабаринга кулдай ишлатяпти дисан куряппиз канака ишлаганини
  • 0
сим силабим
11 Sept
сим силабим replied to 🌙
Чкалов номидаги эмуш (fr) (fr) (fr)
  • 0
УСТАЛАРНИНГ УСТАСИ
11 Sept
Сифатига гап йук хавотир оманг100%
  • 1
сим силабим
11 Sept
Узи иши бери больше кидай дальше булса ихихихи
  • 0
🌙 🆖
11 Sept
🌙 🆖 replied to сим
Кир ювиш машинаси « Мальютка» НМЗ ишлаб чикарар эди .. :-)
  • 0
ШУНҚОР 💪💪
  • 0
ீ͜҉ৡৢ͜͡ꁅ͜͡͡𖤐͜͡⇛ᮽᮺᮋᮗᮘ⇚ ͜͡𖤐͜͡ꍏ͜͡ீ҉͜ৡৢ͜͡
11 Sept
ЭШШАКНИ МЕХНАТИНИ ҚАДРИ ҚАХРАТОН ҚИШДА УНУТИЛАРКАН

УША ҚУРУЛИШ ФЕРМАСИДА ҒИШТ ТАШИБ ЮРГАН МАСТЕРЛАР УЗЛАРИ БИЛМАСА ҚПДРИНИ БОШҚА ҚАЕРДАН БИЛСИН
  • 0
Девид Гаррет
11 Sept
Чкаловаи ярми кетмб булди уже йул тушди ичидиги абрудования темир терсак кетган факат гиштла коган. Кузим билан курганимми айтвомман
  • 0
Log in or sign up to add a comment