added today at 07:16
ЎЗБЕКИСТОН. “Стипендия тартибининг ислоҳ этилиши Тошкентга вилоятлардан келиб ўқийдиган биз каби талабаларга кучли зарба бўлди. 400 минг сўм стипендияга бир ой яшаб бўладими?! Квартира ижарасининг ўзига 300 минг сарфлаймиз. Шартнома пулини ҳам оширишди. Контракт тўловига уйдагиларга ёрдам бўлсин деб кечалари ҳам ишлаймиз. Энди ўқишни ташлаб, контракт тўлаш учун 2-3 йил Россияга бориб келамиз шекилли...” (Бу хабар Озодликка 17 сентябрь куни келган.)
added today at 06:15
Айни кунларда Ўзбекистонга юбориш учун Беларус ва Европа давлатларидан иккинчи қўл (ишлатилган) трактор ва юк машиналари сотиб олиш бўйича шартнома қилиб қўйган тадбиркорлар қаттиқ саросимада. Сабаби - ​президент Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил апрелида ўзи имзолаган муҳим қарорининг амал қилиш муддатини яна ўзи бекор қилиши кутилмоқда. Агар қарор бекор қилинса, чет элдан олиб кирилаётган юк машиналари учун 70 фоизлик бож ва акциз солиғи қайта тикланади. Амалдаги қарорга кўра¸ мева ва сабзавот та
added yesterday at 20:15
Челак шаҳридаги (Самарқанд вилояти) 79- ўрта мактаб, 3- синф ўқувчиси 18 сентябрь куни синф раҳбари томонидан калтаклангани юзасидан участка нозири ҳамда Пайариқ туман халқ таълими бўлими текширув бошлади. Мактаб маъмурияти 9 яшар ўқувчига қўл кўтарилганини ўқитувчи аёлнинг оилавий муаммоларидан асаби қақшагани билан изоҳлади. Челаклик Диёржон Бадалбоев 3- синфда ўқийдиган ўғли Масъудни синф раҳбари С. Ҳ. калтаклаганини айтаркан, бундай деди: - 18 сентябрь куни эгизак болаларим Масъуд ва Мақс
added yesterday at 19:30
Боғот туманида (Хоразм) 15 сентябрдан бошлаб тумандаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси ҳамда корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари ҳоким буйруғи билан пахта теримига сафарбар қилинди. Тумандаги учта йирик саноат корхонаси ва мактаблардан ташқари барча бюджет идораларига терим отрядлари ташкил қилиш буюрилди. Бу ҳақда Боғот туманида ташкил қилинган терим отрядларидан бири, раҳбари 36 яшар Ферузбек Матëқубов Озодликка маълум қилди. Матёқубовнинг айтишича¸ 19 сентябрь куни туман ҳокими Ойбек
added yesterday at 18:46
Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳарчасини обод қилиш лойиҳаси доирасидаги ишларга сафарбар қилинди. Озодликка боғланган милиция ходимларининг айтишича, дарахтларни оқлаш, уйларни таъмирлаш каби ободонлаштириш ишларини бажариш учун бутун вилоятдан юзлаб ички ишлар ходимларидан отрядлар тузилган. Вилоят ИИБ бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Шарғун шаҳарчасидаги қурилиш ишларига масьул этиб тайинланган. Сариосиё туман Ички ишлар бўлимин
added yesterday at 18:00
18 сентябрда мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлига кўра, қарорга биноан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобил гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади. "Мобил гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қам
added yesterday at 17:15
Тошкент шаҳар прокуратураси “Human” бандлик агентлиги” директори, 29 яшар Шохнур Ф. устидан Жиноят кодексининг “Фирибгарлик" моддаси (168-модда) бўйича жиноят иши қўзғади. Бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, Шохнур Ф. "жуда кўп миқдорда” (168-модданинг 4-қисми “а” банди) фирибгарлик қилганликда айбланмоқда. “Human” бандлик агентлиги”га доир бу янгилик Озодликнинг шу МЧЖ билан боғлиқ мақоласи эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 16-сентябрда
added yesterday at 16:30
2019 йилнинг апрель ойида ​"Вақф" хайрия жамоат фондининг раиси Искандар Халилов тақрибан 32600​ доллар турувчи Малибу-2 русумли хизмат машинаси сотиб олгани ижтимоий тармоқларда кучли баҳсларни уйғотди. Тармоқ фойдаланувчиларининг кўпи хайрия ҳисобига фаолият юритувчи ташкилот раҳбариятини исрофгарчилик учун танқид қилди. "Малибу можароси" унитилаёзган бир пайтда “Вақф” хайрия жамоат фондининг бир-биридан мустақил икки ходими Озодлик билан мулоқотлар давомида фонд раҳбарларини хизмат ваколатл
added yesterday at 15:45
Президент Мирзиёев 19 сентябрда Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармонга мувофиқ, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади. “Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган Б
added yesterday at 15:00
Қашқадарёда эри муттасил калтаклаган аёл охир-оқибат ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура МИБни ўз қанотига олгани эътироз уйғотди. Блогер Гусейн Гасановни кўрган ўзбекистонлик фанат йигитларнинг ҳуши бошидан учди. _____________________________________________________________ Қашқадарёда эрининг калтакларидан безган аёл ўз жонига қасд қилди Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган аёлининг ўлимида айбдор, деб топилди (“Ҳуқуқ”, 19 cентябрь). Исми ошкор этилма
Show more
563 727 participants in the group
11 сентябрь куни ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегменти бошқа барча қувончу ташвишни йиғиштириб қўйиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хайитовнинг “гўштини ейиш” билан овора. Жаноб Ҳайитов “бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти” дедию балога қолди. Бу гапдан кейин кечадан бери тармоқда аччиғу тирсиқ, кинояю истеҳзо... Балки тармоқхонларнинг иддаою фироқ қилишга ҳақлари йўқдир? Балки чиндан ҳам ўзбек кўп еб қўяётгандир гўштни? Бу саволни Гуглга бердик. Гугл бироз эскироқ маълумотларни чиқариб берди: 2014 йили maxala.org эълон қилган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон гўшт истеъмол қилиш бўйича жаҳондаги 177 мамлакат орасида 120- ўринни эгаллаган. Ўшанда аҳоли жон бошига йилига 25,8 кг гўшт тўғри келган. Nur.kz сайтига кўра, 2012 йилда ҳам ҳар бир ўзбекистонлик бир йилда 25,8 кг гўшт еган. Яна maxala.org сайтининг 2014 йилги маълумотларига қайтамиз: Ўша йили Қозоғистонда аҳоли жон бошига 67,2 кг гўшт тўғри келган; Қирғизистонда – 35,2 кг; Тожикистонда – 12,6 кг. Такрор ёзаман: бу маълумотлар эскироқ, бир марта гугллатибоқ топганим маълумотлардир. Лекин кейинги 3-4 йил ичида минтақа мамлакатлари иқтисодиётида инқилобий ўзгариш содир бўлмаганидан келиб чиқсак, келтирганимиз маълумотлардаги тенденция сақланиб қолган бўлиши керак. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хайитов юқорида келтирганимиз сўзлари давомида мана бу гапни ҳам айтган: “Буни (ортиқча гўшт ейишни – С.У.) “Америка касаллиги” дейишади, бу касаллик менда ҳам бор, ҳаммамизнинг танамизда ортиқча гўшт бор. Мен фақат гўштни айтмаяпман, овқатланиш маданиятимиз йўқ”. Nur.kz сайти The Economist журнали маълумотларига таяниб, АҚШда аҳоли жон бошига бир йилда 125 кг гўшт тўғри келишини ёзган эди. Демак, бундан 3-4 йил муқаддам бир ақшлик бир ўзбекистонликдан бир йилда 100 кг кўп гўшт еган. Келтирганим маълумотлар эскироқлиги учун яна бир бор узр. P.S.: Ҳар эҳтимолга қарши эслатиб ўтай: Изоҳли луғатнинг уқтиришича, "гўсхўр" тентак, анқов, бировга ем бўлувчи лақма, гўл одам деганидир.
А Ф Р О Д И Т А ☘🌺☘🌺☘🌺
11 Sept
Хассоблар  йукми 😊😊
  • 5
ZEBOXONIM 🇺🇿
11 Sept
Bolka non yesela bomiydimi
  • 1
ШУНҚОР 💪💪
  • 2
Б Ж Б
11 Sept
Б Ж Б replied to ZEBOXONIM
Ko'p non yesak non ham qimmatlaydi!!!
Nima yeyishga hayron qoldik :-(
  • 6
Богча Сарой
11 Sept
Эшакникини  е демокда хукумат халкка.
  • 2
Dil ZoRa
11 Sept
  • 2
ШУНҚОР 💪💪
11 Sept
Гушт нима узи у(dt)(dt):-D:-D
  • 5
11 Sept
у аклли одам экан тугри айтган молодец кушиламан гапига муттахам очопат махлуклар хаммасини еб юбордиларинг зиндикларингга кадамда шашлик сомсахона ошхона кориндан бошка огрикларинг йук  кани мани ешлигимдаги зотдор сигирлару зотдор фил тахлид букалар хаммасини суйиб жигилдонларингга урдинглар
  • 2
🎀🎀ЭЙ ДИЛ🎀🎀(АЛИЯ)
11 Sept
Кассоблар боп тема эканми(ch)
  • 3
ШУНҚОР 💪💪
11 Sept
Халқ туйиб гушт еёлгани йуқ.Хозирги болачаларни шунга нарзи оч хамма нарсага суқланиб туради.Ора-сира бир бозорга чиққанда 2-4 шашлик ейди шу унинг учун байрам.У шашлик эчкини гуштими эшшакни гуштими буниси қизиқтирмайди.Одамлар пиш-пиш қилиб иштаха билан уради:-S:-S(dt)(dt)
  • 7
-Расмус- -Кадирович-
11 Sept
Бизда аптекалар кўп дейилади, ..лекин ошхона, хар хил емакхоналар кўпликда ундан қолишмаса керак, ..гўшт нархини ошишига ем-хашаклар нархларини ошиши хам сабаб, ..хозирда мол-қўй боқиш хам қийинлашиб қолди.!?
  • 1
11 Sept
Актам хайитовни суйса кон чикмидию гуштини ит хам емаса кере
  • 1
Гомер Симпсон
11 Sept
Сиёсатчилар матбуот бн гаплашишни йулга куйгандан бери уларни калласи йуклигини билиб боряпиз мля!
  • 6
🌹🌹➿➿КОРА КУЗ➿➿🌹🌹
11 Sept
ИСКИРТЛАР БУ КЕТИШДА ГУШТАМ ЕМАЙМИЗ
  • 3
ШУНҚОР 💪💪
11 Sept
Вообще қийинлашди мол-хол қилиш.Далага айлантириб хам булмайди.фермерлар қуймайди далага.Бир қарич ер хам эгалик.эм-хашак қиммат.
Ахоли купайиб борябди-чорва камайиб борябди.Пичоққа илинганини суяверсак яна 5-10 йилда гуштни эсдан чиқарамиз:-S:-S:-S
  • 3
RUSLAN AZIMOV
11 Sept
Кашкадарёга бориш керек Аваз Охун айтканде  люля кабобти биз кечкурун шакар чойга кушиб еймиз деганмиди (fr)
  • 2
У З Б Е Ч К А
11 Sept
Вегетарянлар сафини кегайтиришга киришишибдику
  • 2
Log in or sign up to add a comment