added today at 07:16
ЎЗБЕКИСТОН. “Стипендия тартибининг ислоҳ этилиши Тошкентга вилоятлардан келиб ўқийдиган биз каби талабаларга кучли зарба бўлди. 400 минг сўм стипендияга бир ой яшаб бўладими?! Квартира ижарасининг ўзига 300 минг сарфлаймиз. Шартнома пулини ҳам оширишди. Контракт тўловига уйдагиларга ёрдам бўлсин деб кечалари ҳам ишлаймиз. Энди ўқишни ташлаб, контракт тўлаш учун 2-3 йил Россияга бориб келамиз шекилли...” (Бу хабар Озодликка 17 сентябрь куни келган.)
added today at 06:15
Айни кунларда Ўзбекистонга юбориш учун Беларус ва Европа давлатларидан иккинчи қўл (ишлатилган) трактор ва юк машиналари сотиб олиш бўйича шартнома қилиб қўйган тадбиркорлар қаттиқ саросимада. Сабаби - ​президент Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил апрелида ўзи имзолаган муҳим қарорининг амал қилиш муддатини яна ўзи бекор қилиши кутилмоқда. Агар қарор бекор қилинса, чет элдан олиб кирилаётган юк машиналари учун 70 фоизлик бож ва акциз солиғи қайта тикланади. Амалдаги қарорга кўра¸ мева ва сабзавот та
added yesterday at 20:15
Челак шаҳридаги (Самарқанд вилояти) 79- ўрта мактаб, 3- синф ўқувчиси 18 сентябрь куни синф раҳбари томонидан калтаклангани юзасидан участка нозири ҳамда Пайариқ туман халқ таълими бўлими текширув бошлади. Мактаб маъмурияти 9 яшар ўқувчига қўл кўтарилганини ўқитувчи аёлнинг оилавий муаммоларидан асаби қақшагани билан изоҳлади. Челаклик Диёржон Бадалбоев 3- синфда ўқийдиган ўғли Масъудни синф раҳбари С. Ҳ. калтаклаганини айтаркан, бундай деди: - 18 сентябрь куни эгизак болаларим Масъуд ва Мақс
added yesterday at 19:30
Боғот туманида (Хоразм) 15 сентябрдан бошлаб тумандаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси ҳамда корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари ҳоким буйруғи билан пахта теримига сафарбар қилинди. Тумандаги учта йирик саноат корхонаси ва мактаблардан ташқари барча бюджет идораларига терим отрядлари ташкил қилиш буюрилди. Бу ҳақда Боғот туманида ташкил қилинган терим отрядларидан бири, раҳбари 36 яшар Ферузбек Матëқубов Озодликка маълум қилди. Матёқубовнинг айтишича¸ 19 сентябрь куни туман ҳокими Ойбек
added yesterday at 18:46
Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳарчасини обод қилиш лойиҳаси доирасидаги ишларга сафарбар қилинди. Озодликка боғланган милиция ходимларининг айтишича, дарахтларни оқлаш, уйларни таъмирлаш каби ободонлаштириш ишларини бажариш учун бутун вилоятдан юзлаб ички ишлар ходимларидан отрядлар тузилган. Вилоят ИИБ бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Шарғун шаҳарчасидаги қурилиш ишларига масьул этиб тайинланган. Сариосиё туман Ички ишлар бўлимин
added yesterday at 18:00
18 сентябрда мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлига кўра, қарорга биноан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобил гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади. "Мобил гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қам
added yesterday at 17:15
Тошкент шаҳар прокуратураси “Human” бандлик агентлиги” директори, 29 яшар Шохнур Ф. устидан Жиноят кодексининг “Фирибгарлик" моддаси (168-модда) бўйича жиноят иши қўзғади. Бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, Шохнур Ф. "жуда кўп миқдорда” (168-модданинг 4-қисми “а” банди) фирибгарлик қилганликда айбланмоқда. “Human” бандлик агентлиги”га доир бу янгилик Озодликнинг шу МЧЖ билан боғлиқ мақоласи эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 16-сентябрда
added yesterday at 16:30
2019 йилнинг апрель ойида ​"Вақф" хайрия жамоат фондининг раиси Искандар Халилов тақрибан 32600​ доллар турувчи Малибу-2 русумли хизмат машинаси сотиб олгани ижтимоий тармоқларда кучли баҳсларни уйғотди. Тармоқ фойдаланувчиларининг кўпи хайрия ҳисобига фаолият юритувчи ташкилот раҳбариятини исрофгарчилик учун танқид қилди. "Малибу можароси" унитилаёзган бир пайтда “Вақф” хайрия жамоат фондининг бир-биридан мустақил икки ходими Озодлик билан мулоқотлар давомида фонд раҳбарларини хизмат ваколатл
added yesterday at 15:45
Президент Мирзиёев 19 сентябрда Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармонга мувофиқ, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади. “Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган Б
added yesterday at 15:00
Қашқадарёда эри муттасил калтаклаган аёл охир-оқибат ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура МИБни ўз қанотига олгани эътироз уйғотди. Блогер Гусейн Гасановни кўрган ўзбекистонлик фанат йигитларнинг ҳуши бошидан учди. _____________________________________________________________ Қашқадарёда эрининг калтакларидан безган аёл ўз жонига қасд қилди Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган аёлининг ўлимида айбдор, деб топилди (“Ҳуқуқ”, 19 cентябрь). Исми ошкор этилма
Show more
563 727 participants in the group
Эронда эркаклар ўртасидаги футбол ўйинини томоша қилишга уринишда айбланган 29 ёшли аёл ўзига ўтиб қўйиб юборганидан кейин бир неча кун ўтиб, вафот этди. Эрон матбуотининг хабар беришича, “Истиқлол“ футбол клуби мухлиси Саҳар Худоёрий Теҳрон шифохоналарининг бирида жон берган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Худоёрий дам олиш кунлари ҳалок бўлган, аммо унинг вафоти Қум шаҳрида ўтказилган дафн маросими якунланганидан кейин эълон қилинган. Худоёрий 2 сентябрь куни суд иморати олдида ўзининг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган эди. У футбол ўйинини томоша қилиш учун стадионга киришга уринишда айбланиб, судга чақирилган эди. Хабарларга кўра, Худоёрий танасининг 90 фоизи куйган, ўпкасига жиддий шикаст етган. Худоёрийнинг синглиси сўзларига кўра, опаси маниакал-депрессив психоздан азият чеккан. Олти ойга қамалиши мумкинлигини эшитгач, руҳий аҳволи оғирлашган. Худоёрий жорий йилнинг мартида ўзи ишқибоз бўлган футбол жамоаси ўйинини кўриш учун стадионга киришга уринган пайтда полиция томонидан қўлга олинган эди. Уч кун ҳисбда сақланганидан сўнг у гаров эвазига озод қилинган ва иши судда кўриб чиқилишини олти ой кутган. Белгиланган куни Саҳар Худоёрий судга келган, бироқ суд мажлиси судьянинг шахсий муаммолари туфайли бошқа кунга қолдирилган. Бироқ Худоёрий суд ходимларининг гапларидан ўзи олти ойдан икки йилгача қамалиши мумкинлигини билган. Худоёрийнинг қўлга олиниши, ўзига ўт қўйгани ва ҳалок бўлгани ижтимоий тармоқларда кескин қораланди. Фойдаланувчилар стадионларга аёл томошабинларни киритишни ман этувчи қонунни ҳам кескин танқид қилишди. Эронда ашаддий футбол ишқибози бўлган аёллар айрим ҳолатларда эркаклардек кийиниб ўйинларни томоша қилишга муваффақ бўлади. Эронлик ҳуқуқшунос Парванеҳ Салаҳшури Худоёрий “Эрон қизи“ бўлганини айтар экан, мамлакатда эркаклар аёллар тақдирини ҳал қилишини ва уларнинг фундаментал ҳуқуқларини чеклашини таъкидлади. “Истиқлол“ клубининг бир неча ўйинчиси Худоёрийнинг қисматини “шармандалик“ дея таърифлади. Ўтган ҳафтада исми ошкор қилинмаган расмий Худоёрий танасини етарлича ёпмагани ҳамда хавфсизлик ходимлари билан тўқнашгани учун қўлга олинганини таъкидлагани хабар қилинди. FIFA кейинги йилларда Эрон расмийларини эркаклар спорт ўйинларини аёллар томоша қилишини ман этувчи 40 йиллик қонунни бекор қилишга ёки ўзгартиришга чақириб келади. 25 август куни спорт вазири ўринбосари Жамшид Таҳизода аёлларга Эрон ва Колумбия ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинини томоша қилишга изн берилишини эълон қилди. Human Rights Watch ташкилотининг глобал ташаббуслар директори Минки Уорден Twitterда FIFA етакчиси Жанни Инфантинони Эронга етарлича босим ўтказмасликда айблади ва ташкилотни Худоёрийнинг фожиали вафоти ортидан бирор чора кўришини тасдиқлашга чорлади. FIFAнинг матбуот бўлими Озодликка ёзган мактубида “Фожиадан хабаримиз бор ва қаттиқ афсусдамиз. FIFA Саҳарнинг оиласи ва дўстларига ҳамдардлик изҳор қилади ва Эрон расмийларини аёлларга қўйилган стадион чекловини йўқ қилишга қаратилган ушбу легитим курашда қатнашаётган ҳар қандай аёл эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлашга чорловчи чақириқларини такрорлайди“, дейилади.
ШУНҚОР 💪💪
  • 2
NOU PROFIL
11 Sept
Бечора айол*)
  • 0
Битта айланип йуколип ко
  • 1
NOU PROFIL
11 Sept
Одам бир нимага ҳадлин ишқибоз бӯлса, ҳеч нимадан қайтмайди тӯғри.. Лекин бӯ  айолгинани  шу томошага киролмагани етмагандек, яна қарийиб, 7 ой  допросларга тортиб, қийналган.. Охири барибир қамалишини ӯйлаб  шунчаки "аффект" ҳолатда  шу ишни қилган... Бечора..бекор қилибдида*)
  • 1
Dil ZoRa
11 Sept
  • 1
ШУНҚОР 💪💪
11 Sept
Шунга айтаманда аёллар озодга хам муккаларингдан кетманглар камроқ киринглар Ч.с қилса жахл устида узларингга ут ёқиб юрманглар:-S:-S:-D:-D
  • 3
ЮНУСОВ КУДРАТ
11 Sept
Фудбол  У'ЗБЕКИСТОН  миллий терма жамоаси у'рин олган грух  куйдагича
1 Сенгапуг  4- очко
2 Фаластин  3 - очко
3 Яман  2 - очко
4 Саудия Арабиистони 1- очко
5 У'збекистон 0 - очко
  • 2
Гомер Симпсон
11 Sept
Америкослани провакацияси феминизмни уша копирлар уйлаб топган дейдигонла киришади хоз(fr)
  • 1
NOU PROFIL
11 Sept
NOU PROFIL replied to ШУНҚОР
Зӯр гап бӯлди лекин!!! (fr) (fr) (fr) (fr) 👍👍👍
  • 1
🌷L R🌷
11 Sept
(md)(md)(md)(md)(md)
  • 1
шахло 💖💖💖
11 Sept
ношкур томи кетган аел
  • 0
ШУНҚОР 💪💪
11 Sept
ШУНҚОР 💪💪 replied to 🌷L
Админ уйда бензин сақламанг:-S:-S  Узоқроқ юринг бензиндан:-S
  • 3
⭐⭐Ravshan⭐⭐ 👾
11 Sept
⭐⭐Ravshan⭐⭐ 👾 replied to ШУНҚОР
Ошна админни чс килманг тагин:-S :-S :-S (dt) (dt) :-D :-D
  • 1
🌷L R🌷
11 Sept
🌷L R🌷 replied to ШУНҚОР
Аклими емадим шундо ширин хаетимдан кечип:-S:-S:-S:-D:-D:-D:-D:-D
  • 1
ШУНҚОР 💪💪
11 Sept
ШУНҚОР 💪💪 replied to 🌷L
Энди айтиб қуйиш бизни вазифамизда.Ақлини еган одам узини ёқмиди чунки у бензинни ёнишини билмайдида(dt):-S:-S:-D:-D сотволишга хам ахли етмайди.
Соғлом одамлар ёқябди:-S:-S:-D
  • 0
ЮНУСОВ КУДРАТ
11 Sept
Эх  стадиондан ку'риши шартми оинаий жахон оркали хам  курса булади ку
  • 1
ALISHER RASULOVICH ALLAYEV
11 Sept
ALISHER RASULOVICH ALLAYEV replied to Гомер
Сигирингни хам америкаликлар угирлаганми? Нимага отинг Гомер?
  • 1
Log in or sign up to add a comment