added today at 07:16
ЎЗБЕКИСТОН. “Стипендия тартибининг ислоҳ этилиши Тошкентга вилоятлардан келиб ўқийдиган биз каби талабаларга кучли зарба бўлди. 400 минг сўм стипендияга бир ой яшаб бўладими?! Квартира ижарасининг ўзига 300 минг сарфлаймиз. Шартнома пулини ҳам оширишди. Контракт тўловига уйдагиларга ёрдам бўлсин деб кечалари ҳам ишлаймиз. Энди ўқишни ташлаб, контракт тўлаш учун 2-3 йил Россияга бориб келамиз шекилли...” (Бу хабар Озодликка 17 сентябрь куни келган.)
added today at 06:15
Айни кунларда Ўзбекистонга юбориш учун Беларус ва Европа давлатларидан иккинчи қўл (ишлатилган) трактор ва юк машиналари сотиб олиш бўйича шартнома қилиб қўйган тадбиркорлар қаттиқ саросимада. Сабаби - ​президент Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил апрелида ўзи имзолаган муҳим қарорининг амал қилиш муддатини яна ўзи бекор қилиши кутилмоқда. Агар қарор бекор қилинса, чет элдан олиб кирилаётган юк машиналари учун 70 фоизлик бож ва акциз солиғи қайта тикланади. Амалдаги қарорга кўра¸ мева ва сабзавот та
added yesterday at 20:15
Челак шаҳридаги (Самарқанд вилояти) 79- ўрта мактаб, 3- синф ўқувчиси 18 сентябрь куни синф раҳбари томонидан калтаклангани юзасидан участка нозири ҳамда Пайариқ туман халқ таълими бўлими текширув бошлади. Мактаб маъмурияти 9 яшар ўқувчига қўл кўтарилганини ўқитувчи аёлнинг оилавий муаммоларидан асаби қақшагани билан изоҳлади. Челаклик Диёржон Бадалбоев 3- синфда ўқийдиган ўғли Масъудни синф раҳбари С. Ҳ. калтаклаганини айтаркан, бундай деди: - 18 сентябрь куни эгизак болаларим Масъуд ва Мақс
added yesterday at 19:30
Боғот туманида (Хоразм) 15 сентябрдан бошлаб тумандаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси ҳамда корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари ҳоким буйруғи билан пахта теримига сафарбар қилинди. Тумандаги учта йирик саноат корхонаси ва мактаблардан ташқари барча бюджет идораларига терим отрядлари ташкил қилиш буюрилди. Бу ҳақда Боғот туманида ташкил қилинган терим отрядларидан бири, раҳбари 36 яшар Ферузбек Матëқубов Озодликка маълум қилди. Матёқубовнинг айтишича¸ 19 сентябрь куни туман ҳокими Ойбек
added yesterday at 18:46
Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳарчасини обод қилиш лойиҳаси доирасидаги ишларга сафарбар қилинди. Озодликка боғланган милиция ходимларининг айтишича, дарахтларни оқлаш, уйларни таъмирлаш каби ободонлаштириш ишларини бажариш учун бутун вилоятдан юзлаб ички ишлар ходимларидан отрядлар тузилган. Вилоят ИИБ бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Шарғун шаҳарчасидаги қурилиш ишларига масьул этиб тайинланган. Сариосиё туман Ички ишлар бўлимин
added yesterday at 18:00
18 сентябрда мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлига кўра, қарорга биноан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобил гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади. "Мобил гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қам
added yesterday at 17:15
Тошкент шаҳар прокуратураси “Human” бандлик агентлиги” директори, 29 яшар Шохнур Ф. устидан Жиноят кодексининг “Фирибгарлик" моддаси (168-модда) бўйича жиноят иши қўзғади. Бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, Шохнур Ф. "жуда кўп миқдорда” (168-модданинг 4-қисми “а” банди) фирибгарлик қилганликда айбланмоқда. “Human” бандлик агентлиги”га доир бу янгилик Озодликнинг шу МЧЖ билан боғлиқ мақоласи эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 16-сентябрда
added yesterday at 16:30
2019 йилнинг апрель ойида ​"Вақф" хайрия жамоат фондининг раиси Искандар Халилов тақрибан 32600​ доллар турувчи Малибу-2 русумли хизмат машинаси сотиб олгани ижтимоий тармоқларда кучли баҳсларни уйғотди. Тармоқ фойдаланувчиларининг кўпи хайрия ҳисобига фаолият юритувчи ташкилот раҳбариятини исрофгарчилик учун танқид қилди. "Малибу можароси" унитилаёзган бир пайтда “Вақф” хайрия жамоат фондининг бир-биридан мустақил икки ходими Озодлик билан мулоқотлар давомида фонд раҳбарларини хизмат ваколатл
added yesterday at 15:45
Президент Мирзиёев 19 сентябрда Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармонга мувофиқ, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади. “Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган Б
added yesterday at 15:00
Қашқадарёда эри муттасил калтаклаган аёл охир-оқибат ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура МИБни ўз қанотига олгани эътироз уйғотди. Блогер Гусейн Гасановни кўрган ўзбекистонлик фанат йигитларнинг ҳуши бошидан учди. _____________________________________________________________ Қашқадарёда эрининг калтакларидан безган аёл ўз жонига қасд қилди Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган аёлининг ўлимида айбдор, деб топилди (“Ҳуқуқ”, 19 cентябрь). Исми ошкор этилма
Show more
563 726 participants in the group
Ҳукуматнинг 6 сентябрдаги қарори билан Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига киритилган жойларда ишлайдиган барча ходимларга йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар берилади. Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади. Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади. Рўйхатда кўрсатилган ҳудудларга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади. Бунда устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъи назар тўланади. Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари, Навоий вилоятининг Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарлари ва бошқа бир қатор туман ва шаҳарлар киритилган.
ЭЛЁР КАССОБ
11 Sept
Хозир хама жойда шароит огир.ёрдамни хама жойга беришовир.
  • 8
11 Sept
Тугри карор..
  • 1
RUSLAN AZIMOV
  • 8
Farrux Mansurov fc  LIVERPOOL
11 Sept
Хукумат рахбарлари ортичка пулни каердан олишади деган савол бор лекин тарафи
  • 1
Alik Алик
11 Sept
Бир сомлик йордам килса халкдан беш сом умориб колишади яна нима уйлашяби бу ****
  • 2
GUL YUZ
11 Sept
  • 0
NOU PROFIL
11 Sept
Қани эди, шу 👆 қарорлар амалга ошса_эди... *)
  • 1
У З Б Е Ч К А
11 Sept
Бу карор хам факат когозда коладиёв
  • 1
11 Sept
Ёлғизлида қийналган қиз жувонлани личкада кутама
  • 0
У З Б Е Ч К А
11 Sept
У З Б Е Ч К А replied to RUSLAN
Эх факат беклар,  шохлар бўлса майли эдикуя лекин одамлар хайвонларни ник килишиб олишгани чатокде. Шерхан, арслон, одиноий волк, орёл, панда, тигр....никларига нима дейсиз диндошим. Одам бўлиб  келдик одам бўлиб яшайлик кадирдонлар!!!
  • 3
RAXMATULLO ISMATULLAEV
11 Sept
RAXMATULLO ISMATULLAEV replied to best
Kutib yotaur
  • 0
ZEBOXONIM 🇺🇿
11 Sept
Moynak digan joy borakan toba
  • 0
Farrux Mansurov fc  LIVERPOOL
11 Sept
Farrux Mansurov fc LIVERPOOL replied to ZEBOXONIM
Коракалпогистонда Орол буйидаги туман
  • 0
Жавохир Ахмедов
11 Sept
Бу олдиндан бор...шунчаки уёк-буёгини сал киртишлаб...бошкатдан тасдиклаб куйяпти
  • 0
Log in or sign up to add a comment